Анчелотти: “Барибир хурсандман”

Eldor Akmurzayev
20 дек 2021
Ла Лига 18-турида “Реал” “Кадис” билан нурсиз (0:0) дуранг ўйнади.

“Агар яхши ўйнаб, ғалаба қозона олмасак, мен барибир хурсанд бўламан. Бугун бахтлиман. Илк дақиқалардан бошлаб охиригача кўп нарсани синаб кўрдик, аммо бизда ҳеч нарса чиқмади. Рақиб дарвозаси яқинида бизга якуний зарба етишмади, аммо танқид қилишдан фойда йўқ. Бу каби ўйинлар бўлиб туради. Мазкур учрашувдан кўплаб ижобий томонларни олса бўлади. Ижобий бўлмаган ягона жиҳат эса 3 очкони қўлга киритолмадик.

“Севилья” энди турнир жадвалида бизга яқинроқ. Бу кўп яхши жиҳатларга эга, ўз олдига мақсад қўйган ва қўллаб-қувватловчи мухлисларига эга жамоадир. Уларга қарши курашишимиз лозим. Олдинда ҳали узоқ йўл бор, шу туфайли энди баъзи ортда қолаётган жамоалашади ҳам бизга яқинлашади”, дейди Карло Анчелотти.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: realmadrid.com