

Европа футболи мутахасаддилари ўйинни бир ҳафтага, яъни 11 мартдан 17 ёки 18 мартга кўчиришмоқчи. Бунга сабаб Европада тарқалган коронавирусдир.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ПСЖнинг Франция чемпионати доирасидаги "Страсбург"га қарши ўйини қолдирилган эди.
УЕФА шунингдек ўйинни Франциянинг хавфсизроқ ҳудудига кўчиришни ёки уни бошқа мамлакатда ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.



