UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Ана холос! Мухлислар Қатардаги меҳмонхоналарда ЖЧ ўйинларини телевизордан томоша қила олишмайди Янгиликлар

Ана холос! Мухлислар Қатардаги меҳмонхоналарда ЖЧ ўйинларини телевизордан томоша қила олишмайди

Жаҳон чемпионатига борадиган ихлосмандлар баҳсларни меҳмонхоналарда томоша қилишда қийинчиликка дуч келишади.

Чунки улар жойлашадиган муассасалар ўйинларни телевизор орқали намойиш қилиш учун кетадиган маблағни тўлашга тайёр эмас. Томошабинлар мундиаль тўқнашувларини қиммат меҳмонхоналардаги хоналарида қулай ўринларга жойлашган ҳолда жонли кузата олишмайди.

Англиялик мухлислар Жаҳон чемпионатини кўриш учун жами 20 минг фунт сарфлашларига тўғри келади. Бразилия тарафдорлари учун эса у бироз кўпроққа тушади – 26 минг фунт. Лекин ушбу катта миқдордаги маблағ ҳам телевизор орқали кўриш имконини бермайди. 

BeIN Sports телерадиокомпанияси томонидан Доҳа минтақасидаги меҳмонхоналар ва мажмуаларда ўйинларни намойиш этиш учун 24 минг фунт талаб қилинмоқда. Кўплаб муассасалар ушбу тўловни амалга оширишдан бош тортишмоқда. 

Шундай бўлса-да, эфир қоидаларига кўра, телерадиокомпания баъзи ўйинларни бепул кўрсатишга мажбур бўлади. 

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика