UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  4 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  92 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  39 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  427 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  10 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото) Янгиликлар

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото)

Кеча олий лигамизда охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чемпион ким бўлиши ҳам, олий лигадан тушиб кетадиган иккинчи жамоа номи ҳам кеча маълум бўлди.
Агар кеча “Гулистон” ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлуб этганида жамоа шубҳасиз олий лигада қолган бўларди. Чунки “Гулистон” очколари сонини 23та етказиб олар, “Қизилқум” эса 22 очко билан биринчи лигага равона бўларди.

Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Жудаям шиддатли кечган беллашувда “Қизилқум” ўта қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам сафардаги ҳар уччала голга Зафар Тўраев деган футболчи муаллифлик қилганини айтмайсизми.

Фараз қилинг, шу куни меҳмонлар сафида Зафар Тўраев бўлмаганида “Қизилқум” зафар қуча олармиди? Йўқ, албатта. Ахир бизда бирорта жамоанинг илҳоми келиб яхши ўйнаши учун таркибда Илҳом, зафар қучиши учун эса Зафар деган йигитлар бўлиши кераклиги ҳаммага ойдин-ку.

Зафар Тўраев – “маладес”. У биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказиб, майдонда кўп ҳам кўриниш бермади. Бошқача айтганда, ўз даври келишини жимгина кутди. Айтганча, шу йилнинг 1 июль куни 23 ёшни қарши олган “Гаттузо” (уни жамоадошлари шундай деб чақиришади) 2011 йил олий лигада дебют қилган. У 2011-2012 йилларда “Олмалиқ” сафида 16та ўйин ўтказиб бирорта гол ура олмаганди.

Зафаржон бу йил ҳам биринчи даврани қардон жамоасида бошлади ва тўртта учрашувда майдонга тушди. Кейин эса иккинчи давра арафасида Навоийга йўл олди. У “Қизилқум” таркибида 12та ўйинда иштирок этиб, бешта голнинг муаллифига айланди. “Шўртан” ва “Олмалиқ”қа биттадан гол урган бўлса, мана энди қарабсизки охирги турга келиб “Гулистон” дарвозасини уч бор ишғол қилди. Унинг 53, 57 ва 66-дақиқаларда урган голлари жамоасига ғалаба келтирди.

Ана энди Зафар Тўраевнинг ошиғи олчи деяверинг. Энди уни кўчаларда ҳамма танийди. Айниқса, зарафшонликлар уни бошларига кўтариб юриши табиий ҳол. Чунки жамоани олий лигада қолишини таъминлаш ҳам мардлик саналади. Энди бу футболчи “Қизилқум” билан “Олмалиқ” ўртасида талаш бўлса ажаб эмас. Балли, Зафар! Доимо омадингни берсин!   

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика