Альваро Моратанинг жароҳати жиддий эмасми?

Aziz Tukhtamuradov
1 окт 2017, 20:52
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Альваро Мората ҳақида гапириб ўтди.

"Моратанинг мушакларида муаммо бор. У жиддий деб ўйламайман. Аҳир у иложи бўлган пайтда ўйинда қола олдику. У менга: "Ўртоқ мураббий, яхшиси майдонни тарк этаман. Акс ҳолда вазият оғирлашиши мумкин" деб айтди. Яқин кунларда у шифокорлар назоратида бўлади. Лекин, у терма жамоа сафида ўйнамаса керак. Етти кун ичида учта ўйин ўтказсанг, чарчоқни ҳам ҳисобга олиш лозим. Альваро "Челси" учун муҳим футболчи", - дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com