Аллегри - "Реал" учун бош мақсад, Рауль - захира

Alisher
18 май 2021
"Реал"дан Зинедин Зидан кетганда, клубда бош мураббийлик учун иккита номзод бор.

Мадрид клуби раҳбарияти "Ювентус" собиқ мураббийи Массимилиано Аллегри ва "Кастилья"ни бошқараётган Раулдан бирини танлайди.

Италияликнинг варианти юқорироқда турибди, сабаб унда юқори даражада ишлаш тажрибаси бор. Клуб афсонаси Рауль эса захира варианти сифатида кўрилмоқда.

Аммо, ҳозирча келажак борасидаги барча музокаралар ва мураббий алмашиши мавсум сўнггига кўра қолдирилган.


AlisherМуаллиф
Манба: As