UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  1 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  3 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  37 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2

"Алкоголь, машҳурлик, фоҳишалар...": ЕЧЛ ғолибининг иқрорлари Янгиликлар

"Алкоголь, машҳурлик, фоҳишалар...": ЕЧЛ ғолибининг иқрорлари

Уэсли Снейдер – "Аякс", "Реал", "Интер" ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси. Кеча, 27 июнь куни футболчи ўз автобиографиясини оммага эълон қилди.

Мадриднинг "Реал"ига ўтиш ҳар ким учун фаолиятида олдинга қўйилган қадам ҳисобланади. "Қироллик клуби" либосида ўйнашни орзу қилмаган профессионал футболчи бўлмаса керак. (Албатта, "Барселона" тарбияланувчиларидан бўлак.) Бироқ, "қаймоқранглилар" билан шартнома имзолаганидан сўнг сархушликка берилиб, асосий вазифасини унутиб қўйганлар ҳам йўқ эмас.

Улардан бири – 2007 йилда Мадридга кўчиб ўтган Уэсли Снейдер. "Қироллик клуби" хавбек учун "Аякс"га 27 млн евро тўлаганди (ўша пайтда амстердамликлар учун рекорд трансферга айланган), аммо нидерландиялик футболчи Испания пойтахтида йўқолиб қолди. 2 йилдан кейин Снейдер "Интер"га 15 млн евро эвазига сотиб юборилди. Футболчи автобиографиясида эътироф қилишича, "Реал"даги муваффақиятсизликларга фақатгина унинг ўзи сабабчи бўлган.

Уэслининг сўзларига кўра, унинг Испаниядаги асосий муаммоларидан бири спиртли ичимликларга бўлган мойиллиги эди. Нидерландия терма жамоаси етакчиси шу туфайли аёли билан ажрашиб, биринчи марта оиласини йўқотади. Бироздан кейин иккинчи айрилиқ — бу ҳақида қуйироқда сўз юритамиз.

"Реал" спорт директори Предраг Миятович Амстердам аэрапортида мадридликларнинг шартлари ҳақида гапириб қолди. У менга 5 йиллик шартнома бўйича ҳар мавсум учун 3 млн евро маош кўрсатилган битимни кўрсатди. Ана холос! Мен "Аякс"да атиги бир миллион топардим", – деб ёзади Снейдер. "Ёш эдим, ўзимни омадли ҳисоблар ва диққат марказида бўлишни хоҳлардим. Мен учун ҳар куни бир неча минг еврони кўнгилхушлик учун сарфлаб юбориш муаммо бўлмай қолганди. Маст бўлиб қолганимда ҳам спиртли ичимликлар истеъмолидан ўзимни тиёлмасдим. "Реал"даги бир неча жамоадошларим мен учун ҳам ажойиб "кеча"ларни ташкил қилишарди – асосан Гути. Алкоголь, кўплаб дўстлар, машҳурлик, фоҳишалар... Бегона аёллар билан мунтазам учрашувлар давом этарди. Менинг қалбим аёлимда эди, афсуски, танам... Мен жуда заиф одамга айланиб қолдим, ўшанда машҳурликни кўтаролмаганман.

Тан оламан, ароқ менинг энг яқин дўстимга айланганини сезмай қолдим. Гиёҳванд моддалар истеъмол қилмасдим, фақат алкоголь. Мен бутунлай ёлғиз эдим – рафиқам ўғлим Жессини ҳам олиб кетганди. Менинг саргузаштларимни ҳеч ким билмайди, деб ўйлардим. Чунки ҳар тонг хотиржам уйғониб, ҳеч нарса бўлмагандек машғулотларга борардим.

Албатта, бу менинг спорт формамга жиддий таъсир қилган, аммо ўша пайтда сезмаганман – алкоголнинг салбий таъсирлари йўқдай туюлган. Бу хаёл эди – мен аллақачон таслим бўлганим аниқ эди. Машғулотлар тобора қийинлашиб борар, мен фақат ажойиб техник имкониятларим ва фикрлаш қобилятим туфайли қутулиб қолардим. Мендаги ўзгаришларни ҳеч ким сезмаётганига ишониб, мураббийлардан ҳаммасини яширардим.

Умуман олганда, "Реал"да ҳам ёмон ўйнадим деб ўйламайман. Аммо клубга кўпроғини бера олишим мумкин эди. Ван Нистелрой ва Роббен мендан бир неча бор спиртли ичимликларни тўхтатиб, бошимни кўтаришимни сўрашган. Афсуски, натижа бўлмаганди. Менинг футболга нисбатан муносабатим "Реал" ўйинчисининг ҳолатига тўғри келмасди.

Нидерландияда алкоголь билан бирга қимор ўйинларига ҳам жиддий иштиёқ сеза бошаладим. Бир гал Патрик Клюйверт бир неча соат ичида менга 30 минг евро ютқазганди, аммо унинг қарзидан воз кечганман.

Кейинроқ иккинчи аёлим билан ҳам спиртли ичимликлар ва садоқат билан боғлиқ муаммолар туфайли ажрашдим. У мени ташлаб АҚШга кетди. Ўзимни айбдор ҳис қила бошладим, чунки у орзумдаги аёл эди. Нега бундай қилдим? Билмайман, аммо оғриқ кейинроқ пайдо бўлди. Чунки мен ажойиб оиламдан жудо бўлгандим", – дейди Снейдер.

Шунингдек, футболчи "Евро-2012"да ўйнашни истамаганини ҳам тан олди (ўшанда "учар голландлар" гуруҳда қолиб кетишганди).

"Икки йил олдин (ЖЧ-2010) бизда ажойиб, аҳил жамоа бор эди. Биз финалгача етиб бордик ва чемпион бўлишимизга бир қадам қолганди. 2012 йилги Европа чемпионатига тайёрланиш жараёнида ички муҳит бузилди. Ўйинчилар бир-бирининг устида шикоят қилар, бирлик йўқ, худбинлар эса етарлича топилар эди. Тан оламан, ушбу турнирда ўйнашни хоҳламагандим...", – дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Реал"даги 2 йиллик фаолиятидан кейин Снейдер "Интер"га ўтди. Милан клуби билан ЕЧЛ-2009/10 ва Скудеттода ғалаба қозонди. Шунингдек, футболчи фаолияти давомида "Аякс", "Ницца", "Галатасарой" ва "Ал Гарафа" клубларида тўп тепди. Нидерландия терма жамоаси билан ЖЧ-2010да кумуш, 2014 йилги мундиалда бронза медалига сазоввор бўлди. Йўл қўйган хатоларига қарамасдан, ўз тарихини ёза олган Уэсли Снейдер 2019 йилда футболдаги фаолиятига нуқта қўйди.

Снейдернинг иродаси бироз кучлироқ бўлганида барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Эҳтимол, 2008 йилги "Олтин тўп"ни Роналду эмас, Уэсли оларди. 

Вояга етиб келаётган ёш футболчиларимиздан юқоридаги каби ҳолатлардан тегишли хулоса чиқаришларини сўраган бўлардик. Зеро, камол билан заволнинг ораси биз ўйлагандан ҳам яқинроқ. Нотўғри босилган ҳар бир қадам ёрқин келажак, катта орзуларни саробга айлантириш кучига эгадир.

Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика