

Футболчининг "тўпчилар" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Санчес айни дамда Россияда ва Германияга қарши бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубоги финал баҳси учун Чили терма жамоаси билан тайёргарлик кўрмоқда.
"Ҳозир Конфедерациялар Кубогига эътибор қаратганман. Турнир якунланганидан сўнг, қолишим ёки кетишимни айтаман. Бир қарорга келдим, бироқ ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман" - дейди Алексис.
Олдинроқ 28 ёшли чилилик "Бавария" қизиқишлари доирасида эканлиги эълон қилинган эди.



