UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  13 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  20 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  20 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6

Александр Хомяков: "Йигитлар характер кўрсата олишди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Йигитлар характер кўрсата олишди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида ўз фикларини билдириб ўтди.


"Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Барчаси жуда ажойиб ўтди. Стадиондаги муҳит, мухлислар, ёрқин футбол, умуман менда буларнинг барчаси яхши таасурот қолдирди. Йигитларга ўйин учун рахмат айтаман, улар характер кўрсата олишди.

"Насаф" кучли жамоа, халқаро майдон тажрибасига эга. Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа ҳам маҳоратли футбол кўрсатиб беришди. Айтиш жоиз, бугун биз ҳам яхши ўйнадик, рақиб жамоа ҳам.

Биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида меҳмонлар яхши ўйин намойиш этишди. Кейинроқ биз ҳам ўз ўйинимизни топиб олдик. "Насаф"нинг қарши ҳужуми гол билан якунланди, шундан сўнг йигитлар характер кўрсатиб, ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг охиригача интирига сақланиб қолди. Бугун жамоамиз дарвозабони ҳам голли вазиятларни бартараф эта олди, зарбаларни қайтарди.

Згурский ҳали ёш футболчи. Шундай бўлса ҳам унинг майдонда бажарадиган катта кўламли вазифаси бор. Бугун у "Насаф" ҳимоячиларига яхши босим уюштирди. Таркибимизда ёш футболчилар бор, улар ўйинлар давомида тажриба тўплаб боришади. Умумий айтадиган бўлсам кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.

Кубокда кучли жамоаларга қарши ўйнаймиз? Бу яхши албатта. Кучли рақиб билан ўйнасак, тажрибамиз ортади ва ўйин сифати янада кучаяди" - деди андижонликлар устози.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика