UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   5 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  1 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  6 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  220 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1

Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ажойиб футбол атмосферасига гувоҳ бўлдим. Фарғонада биринчи маротаба бўлишим. "Локомотив"нинг камсонли мухлисларига раҳмат айтаман. Ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Рақибимиз кўпроқ тўпга эгалик қилган бўлиши мумкин, аммо биз натижа учун ҳаракат қилдик. "Нефтчи" яхши шаклланган жамоа эканлиги билардик. Бундай рақибга қарши ўйнаш осон эмас.

- "Локомотив" жамоасининг энг етакчи икки футболчиси Санжар Турсунов ва Анзур Исмоиловлар қайдномадан жой олишмади. Санжар Турсунов бир неча кун аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида доктор қабулида эканлигини намойиш қилганди. Икки тажрибали футболчи жароҳат олдими ёки эртароқ таътилга чиқишдими?

- Йўқ. Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз. Анзур Исмоилов жароҳат олди. Санжар Турсуновни ҳақида хабарингиз бор экан. У оёғидаги бармоқларидан бирини синдириб олди. Жамоа ўйини айнан қайсидир футболчиларга боғланиб қолиши керак эмас. Бу футбол. Жароҳатларсиз мавсум ўтказишнинг иложи йўқ.

- Суперлигадаги учинчи ўйинингизни ўтказдингиз. Жамоанинг ўйинида ўсиш сезмоқдасизми?

- "Нефтчи" жуда кучли рақиб деган бўлардим. Ўйинимизда ўсиш сезмоқдаман, аммо ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб бугун етарлича вазиятларга эга бўлди. Барчаси устида ишламоқдамиз. Ёзғи танаффусдан янада кучлироқ бўлиб қайтишимиз керак.

- "Локомотив" жамоаси бугун тўлиқ иккинчи рақам бўлиб ўйнади. Бунга сабаб нима бўлди? Жамоа ўйин мазмунини қурбон қилиб, имкон қадар кўпроқ очко тўплаш режимига ўтиб олгандек.

- Фикрингизга қўшилмайман. Биз ўйин сифатини қурбон қилмаяпмиз. Бугун "Нефтчи" тўп эгалик қилди ва бизни майдон марказидан деярли ўтказмади. Бу бизга боғлиқ бўлмаган фактор эди. Биз ҳар бир учрашувда очко ишлашга ҳаракат қиламиз ва бу учун ўйин сифатидан кечиб юбормаймиз. Ўйин сифатини ёзги йиғинларда яхшилаб олишга ҳаракт қиламиз. Мен ҳеч қачон ҳимоявий футбол тарафдори бўлмаганман. Биринчи бўлимда хатоларимиз сабаб кўп ҳужумларга ўта олмадик. Иккинчи бўлимда эса анча ишончли ўйин намойиш этдик. Сафардаги учрашувларда рақибнинг ўйинига кўпроқ мослашишга тўғри келади. Бугун "Нефтчи"дан тўпни олиб қўйиш жуда қийин масала эди.

- Бугун ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичига қуръа ташланди. Сиз узоқ вақт фаолият олиб борган Қирғизистон терма жамоаси Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олди. Ушбу гуруҳ ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Даража бўйича Ўзбекистон устунроқ. Бироқ икки қўшни жамоаларнинг ўйинида ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Бишкек ва Тошкентдаги ўйинлар икки терма жамоа учун ҳам осон кечмаслиги аниқ.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика