UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  2 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди" Янгиликлар

Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"

Суперлиганинг 19-тури доирасида "Навбаҳор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Ўйинни ҳал қилиш учун етарлича вазиятларга эга бўлдик. Бироқ четлатиш ўйиннинг боришини тубдан ўзгартириб юборди. Баҳс иккига бўлинди: четлатишгача ва четлатишдан кейинги ўйин. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз.

- Бугун рақиблар посбони Элдорбек Суюнов бир ярим йил деганда яшил майдонда кўриниш берди. Унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз? Бугун у жамоангизнинг бир қанча голлар уришига йўл қўймади.

- Яна бир марта айтаман. Рақибларга баҳо бера олмайман. Бугун бизда 5та юз фоизлик имкониятлар бўлди ва уларнинг бирортасини голга айлантира олмадик. Шуларнинг 4тасида тўпни дарвозагача етказа олмадик. Дарвозабон қуруқ ўйин ўтказди. 

- Демак, четлатишдан кейин "Локо"нинг ўйини салбий томонга кетди. Шундайми?

- Дарвозабонимиз голгача ўйинда кўриниш бермади. Фақатгина дарвозаси олдидан тўпни ўйинга киритиб турди. Тўп унгача етиб бормаётганди. Иккинчи бўлимда эса рақиб қизил карточкадан кейин ҳужумга ўтишни бошлади. 

- Ўйиндан қанчалик норозисиз?

- Максимал даражада. Биз жуда катта устунлик қилиб, мағлуб бўлдик. Вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

- Қизил карточкага қандай баҳо берасиз?

- Ҳакамларнинг ишини муҳокама қилмайман. Албатта, футболчилар доимо норози бўлишади. Лекин қизил карточка берилди. Барчасига кўниш керак.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика