UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Пасторе “Рома”га керак эмас   0 09:25“Эвертон” футболчиси 3 ойга сафдан чиқди   1 09:10Мертенс ҳам Хитойга йўл олиши мумкин   1 08:50Гарет Бэйл “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин   7 08:30Юрген Клинсманнинг янги иш жойи маълум бўлди   1 08:11“Милан” ўтган мавсум якунига кўра рекорд даражада маблағ йўқотгани маълум бўлди   7 07:57“Арсенал” Эмерига ўринбосар топиб қўйди   1 02:00Olamsport: UFC чемпиони айбини тан олди, теннис маликаси миллионерга турмушга чиқмоқда ва бошқа хабарлар  0 00:51"Фиорентина" Ибрагимовични А Серияга қайтармоқчи  13 00:35МЮ етакчиси "Ливерпуль"га қарши ўйинда қатнашмайдиган бўлди  6 00:18Оскар Табаресда юбилей  1 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 23:56Игорь Шквириндан табрик!  28 23:55Люка Эрнандес "Реал"га ҳеч қачон ўтмаслиги сабабини айтди  6 23:41Келаси ой Англияда иккита рекорд қайд этилади  1

Александр Иосифович Адисманни табриклаймиз! Янгиликлар

Александр Иосифович Адисманни табриклаймиз!

Теглар :  Адисман
Бугун баскетбол бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Александр Иосифович Адисман туғилган кунини нишонламоқда.

Александр Иосифович номи нафақат Ўзбекистон, балки кўплаб мамлакатларда ҳам баскетбол номи билан чамбарчас боғланган. У юртимизда баскетболнинг ривожланиши, иқтидорли спортчиларни тарбиялаш ва турли мусобақаларда жамоаларимизга мураббийлик қилгани билан барчанинг эътиборини қозонган. Мураббийлик фаолиятида турли халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси билан муваффақият қозонган. Мамлакатимизда баскетбол спорт турининг ривожланиб боришида фаол ҳаракатлари билан муносиб ўрин тутган.

Мураббийлик фаолияти давомида қуйидаги ютуқларга эришган:

— 1967 йил, Душанбе. Марказий Осиё республикаларининг 1-аёллар Спартакиадасида 1-ўрин;

— 1980 йил, Челябинск. Олий лигага ўтиш турнирида 1-ўрин;

— “Университет” жамоаси икки карра талабалар Спартакиадаси чемпиони;

— 1983-1984 йилги собиқ мамлакат чемпионатида 5-ўрин;

— 1995 йилги Осиё ўйинларида терма жамоа нимчорак финалигача етиб борди;

У республика терма жамоасига мураббийлик қилган йиллар давомида Олимпия, Жаҳон ва Европа чемпионлари Е.Коваленко, Р.Салимов, А.Жармухамедов, Д.Сухарев, Н.Бузляков, О.Левин каби ўнлаб спортчилар Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилганлар.

82 ёшни қарши олган Александр Иосифович Адисманни табриклаб, унга янгидан-янги зафарлар тилаб қоламиз!


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг