

Манбага кўра, Алаба вирус юқтириб олганликда гумон қилингани боис бугунги машғулотларша иштирок этмаган ва "Атлетик" билан ўйинни ўтказиб юборади. Клуб эҳтиёт чорасини кўришга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус ва унинг аломатлари туфайли Лука Модрич, Марко Асенсио, Андрей Лунин, Родриго Гоэс, Иско ва Гарет Бэйл жамоага ёрдам беролмаяпти.
Ла Лига 21-тури доирасидаги "Атлетик" – "Реал" учрашуви пайшанба куни бўлиб ўтади.



