"Ал Сайлия" пешқадамга ютқазди

Narzulla Saydullayev
24 фев 2017
Қатар Юлдузлар лигасида 22-тур баҳслари бошланди.

Ҳамюртларимиз фаолият олиб бораётган "Ал Сайлия" клуби ўз уйида "Лаҳвия"ни қабул қилиб 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Учрашувда Абдухолиқов тўлиқ ўйнаган бўлса, Санжар Шоаҳмедов 67-дақиқада захирадан майдонга тушди. "Ал Сайлия" 23 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.


Қатар Юлдузлар лигаси

"Ал Сайлия" - "Лаҳвия" 1:2

Голлар: Муҳаммад Муддазер 83 - Алмоез Али 18, Юссуф Эл Араби 66




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia