"Ал Ҳилол" катта трансферга қўл урди

Sherzod Nurmatov
7 авг 2021
"Вест Бромвич" вингери Матеус Перейра фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Англиянинг "Вест Бромвич" клуби аъзоси Матеус Перейра "Ал Ҳилол" аъзосига айланди, дея хабар берди Саудия Арабистони клуби расмий сайти. 

Келишув шартлари маълум қилинмаяпти. 

25 ёшли Перейра ўтган мавсумда "Вест Бромвич" етакчиларидан бири бўлган эди. У 34 ўйинда 12 та гол уриб, 6 та голга ассистентлик қилишга эришганди.

Маълумот учун, "Ал Ҳилол"ни Леонарду Жардим бошқариб бормоқда. Жамоа сафида Бафетимби Гомис, Андре Каррильо, Себастьян Жовинко, Лусиано Вьетто ва Мусса Марега каби юлдузлар ҳаракатланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alhilal.com

Ўхшаш янгиликлар