Акром Комилов: “Аҳиллигимиз кундан-кунга томир отиб бормоқда”
15 май 2016 11:31
Янгиликлар
Акром Комилов: “Аҳиллигимиз кундан-кунга томир отиб бормоқда”
“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” вакили Акром Комиловнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- “Бухоро”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланди. Шунинг учун ҳам уларни дарвозасига биринчи таймда гол ура олмадик. Танаффусдан кейин эса Сатонинг голи учрашувнинг боришини ўзгартириб юборди. Улар олдинга чиқишгач, бизда бўш худудлар пайдо бўлди ва кетма-кет яна иккита гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Танаффусда йигитлар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, албатта гол урамиз деб ўзимизни ишонтиргандик. “Бухоро”да яхши таркиб йиғилган. Улар исталган жамоага ташвиш туғдира олишади. Ўзимизга келадиган бўлсам, “Бунёдкор”нинг аҳиллиги кундан-кунга томир отиб бормоқда. Бу эса ўйинимизни кун саъйин яхшиланиб боришига энг асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Навбатдаги учрашувларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Акром Комилов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар