АГМК - ОЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа

Mirjalol Normatov
28 апр 2021, 01:39
ОЧЛнинг 5-турида АГМК "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб бормоқда.

Ушбу баҳсда олмалиқликлар 3та гол ўтказиб юборди ва бу орқали ўтказиб юборилган голлар сони 12тага етди. Бу эса ОЧЛ гуруҳ босқичида энг юқори натижа демак. Бунгача бўлган энг ёмон натижа Ироқнинг "Ал Шорта"сига тегишли эди - 11.

Қайд этиш керак, ОЧЛ гуруҳ босқичида АГМК учала дарвозабонини майдонга туширган ягона жамоа бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›