Агент: "Сити" Жоржиньо билан келишиб олган, бироқ...

Mirjalol Normatov
14 июн 2018, 14:50
"Наполи" футболчиси Жоржиньонинг ҳуқуқини ҳимоя қиладиган агент Жоао Сантоснинг айтишига кўра, мижози "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди.

"Жоржиньо айни дамда Бразилияда ва ўзи борасидаги хабарни кутмоқда. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Биз "Манчестер Сити" билан келишиб қўйганмиз. Энди барчаси "Наполи"га боғлиқ", - деди Сантос.

Хавбекнинг трансфер нархи 63 млн еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun