UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16 0:1. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишолмади  10 00:04"Қизилқум" - "Олмалиқ" учрашувидан фотожамланма  3 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:40Испания чемпионати. “Сельта” сафарда тўртта гол урди, “Лас-Палмас” мағлубиятга учради  3 23:27“МЮ” яқин кунларда Де Хеа билан шартномани узайтиради  4 23:09Россия чемпионати. “Зенит” сафарда “Краснодар”дан устун келди  0 23:01Фолланднинг “дубл”и “Байер”га йирик ғалаба келтирди  2 22:52“Севинч” кубок учун курашни чорак финалдаёқ якунлади  3 22:42Франция чемпионати. Раньери жамоаси қаторасига тўртинчи ғалабага эришди  6 22:15Аларио дебют ўйинида гол урди ва....  2 21:57АПЛ. "Ньюкасл" "Брайтон"га кичик ҳисобда ютқазди  1 21:51Испания. "Хетафе" "Вильяреал"га тўртта гол киритди  0 21:39"Ювентус" ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  3 21:24Иордания U-16 Осиё чемпионатига чиқди, Ўзбекистонни фақат ғалаба қониқтиради  83 21:15"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!  234

21 ноя 15:39
Янгиликлар

Агар МТЖ мураббийлар штабида ўзгариш бўлмаса...

Иордания билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Миржалол Қосимов терма жамоадан кетиши ҳақида айтиб ЎФФга ариза ёзганди.
Аммо ЎФФ унинг талабини қондирмади. Бироз ўтиб эса федерациянинг расмий сайтида қуйидаги хабар чоп этилди.

...
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи лавозимига ҳозирда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мутахассислар орасидан муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда. Мираброр Усмоновнинг қайд этишича, терма жамоа бошқарувига хориждан тажрибали мутахассисларни жалб этиш режаси ҳам бор. ЎФФ раҳбарининг сўзларига кўра, бош мураббийи масаласи 2014 йил январь ойига қадар ҳал этилади... (www.the-uff.com. 19.09.2013).

Агар ушбу хабар ўз исботига эга бўлса, Миржалол Қосимовнинг МТЖдаги фаолияти якунига етди. Боиси келаси йилнинг март ойига қадар терма жамоамиз ҳеч қандай ўйинда майдонга тушмайди. Гонконг билан бўлиб ўтган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Осиё Кубоги финал мусобақаси бошланишига вақт етарли. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўриб, ўз олдимизга максимал вазифа қўйиш ниятимиз бор», - деди Қосимов.

Осиё Кубогига қадар бир йилдан ортиқ вақт бор. 2014 йил терма жамоамиз фақат битта расмий ўйинга эга. У ҳам бўлса, 5 март куни аҳамиятини йўқотиб бўлган Ўзбекистон - БАА қарама-қаршилиги. Шу билан 13 августда ФИФА куни мавжуд. Сентябрь ва октябрь ойларида ҳам иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказиш имкониятига эгамиз. 19 ноябрь ФИФАнинг сўнгги расмий куни. Кўриб турганимиздек, МТЖ ихтиёрида ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун 6та имконият бор.

Мавзуга қайтсак... Қосимовнинг терма жамоадаги фаолиятини давом эттириш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Қолаверса, терма жамоага жалб қилинган уч футболчи - Игорь Сергеев, Сардор Рашидов ва Жамшид Искандеров ўзларига билдирилган ишончни оқлашди. Бу ерда Воҳид Шодиев ҳам бор. Шодиевни 1986 йилда таваллуд топганини инобатга олсак, ундан "стабил" ўйин кута оламизми ёки йўқ деган савол ҳам келиб чиқади. Чунки футболчи шу йилга қадар назардан четда қолиб келди. Юқоридаги учта ёш футболчи шуни исботлай олди-ки, бизнинг олий лигамизда агар ёшларга имкон берилса, МТЖ кучайиб бораверади. Бунинг учун албатта янги йилдан бошлаб жамоалар таркибида 21 ёшли футболчи тўп тепишини мажбур қилиб қўйиш керак.

Гувоҳи бўлдикки, қанот футболидан воз кечсак биз гол ура оламиз. Аммо гол уриш унумдорлиги фоиз кўрсаткичида жуда ҳам паст. Бир киши кам Гонконг терма жамоаси дарвозасини майдонда ҳаракат қилаётган 3та ҳужумчининг эвазига ишғол қилдик. ЖЧ саралаш ўйинлари давомида эса биз битта ҳужумчи билан Корея, Ливан, Эрон каби кучли рақибларга қарши баҳс олиб бордик. Тактика ўзгариши ва майдонда ёшларнинг ишончни оқлаши ЎФФда Қосимовга бўлган ишончнинг қайтишига сабаб бўлиш эҳтимоли юқори. Қолаверса, ўзбек мухлислари ҳам баъзи фахрий футболчиларни терма жамоа таркибига киритмаётгани учун яна Қосимовга ишона бошладилар. Нима учун аксар ОАВ вакиллари ва мухлислар Қосимовнинг кетишини исташяпти? Ўз пайтида терма жамоамиз бундан ҳам баттар аҳволга тушиб қолганда бош мураббийга нисбатан бундай қарши чиқмаган эдилар. Бу ерда кўпроқ мураббий Қосимовга эмас, шахс Қосимовга нисбатан адоват кучайиб кетди. Сабаби, уни ҳимоя қилиш жараёнида баъзи кишилар ҳаддан ташқари ошириб юборишди ва ўз ўзидан низолар келиб чиқа бошлади. Натижада Қосимовнинг мураббийлик иши уёқда қолиб, унинг ўзига нисбатан адоват кучайиб кетди. Бунинг натижасида ўзбек футболи фахрининг футболчилик пайтида орттирган обрўсига ҳам чанг солина бошлади. Ўзбек - кечиримли халқ ва адоват сақламайди. Агар МТЖда Қосимов фаолиятини давом эттирадиган бўлса, барча-барча келишиб иш қилиши лозим. Чукни футболда маънавий озуқа олаётган миллион-миллион ватандошимиз бор. Уларнинг ҳурмати туфайли ўзаро келишиб ишлашимиз керак. Агар хориждан мутахассис келадиган бўлса, унда Қосимовнинг ўзи унга яқиндан ёрдам бериши лозим. Агар келмаса, унда атрофдагилар Қосимовга ёрдам қўлини чўзсинлар. Футболимиздаги энг катта муаммо, бу мутахассисларнинг бўлиниб, бир-бирига ёрдам бермаслигида. Аслида бу - қайтар дунё. Бирон бир ҳолатга дуч келсак, "қайтар дунё" атамасини кўп ишлатамиз. Агар инсон бировга яхшилик қилса, у ҳам қайтади.

Сал аввалроқ Хайрулла Холиқовнинг мақоласи чоп этилди. Ундаги бир гапга тўлиқ қўшилмай иложим йўқ. Гусс Хиддинк келмайдими, ташкилотчилик шундай тарзда давом этса, биз "Салом, ЖЧ! Хайр, ЖЧ!" дея салом-алиқ қилиб юраверамиз.

Лекин мен бир гапни такрор ва такрор айтишдан тўхтамайман. Қосимов терма жамоада қолиб атрофдагилар билан келишиб олса ва ҳамма аҳил бўлиб ишласа, бирор нарсага эга чиқишимиз мумкин. Бунинг учун Қосимовнинг хаёлини "Бунёдкор" асло бўлиши керак эмас. Ҳеч қанақасига бир жамоа мураббийи иккита постга эгалик қилиши керак эмас. "Бунёдкор" доим ўз олдига чемпионлик мақсадини қўяди, табиийки бу Қосимовга ортиқча иш. Ортиқча иш бўлишдан ташқари клуб манфаати кези келганда юқори планга чиқа бошлайди. Шквирин йиллар давомида тарбиялаган Зотеев МТЖнинг асосий таркиб аъзоси даражасига чиққанида, чемпионликни қўлга киритиш йўлида Қосимов у орқали "Бунёдкор" захирасини кучайтирди. Клуб кучайди, аммо керак пайтда МТЖ ярқ этиб чиқаётган ўйинчисидан ажралди.

Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишига яна бир асосли сабаб бу - Осиё Кубоги - 2015. Қитъа чемпионати 6 февраль - 5 март кунлари Австралияда бўлиб ўтади. Табиийки бунинг учун 2014 йил декабрь ва 2015 йилнинг январь ойлари терма жамоамизнинг йиғинлари билан ўтади. Бундай пайтда Қосимов "Бунёдкор" учун ҳеч қанақасига вақт ажрата олмайди.

Биз учун МТЖ аъзолари ўз жамоаларининг асосий таркибида тўп тепишлари керак. Хуллас гап шунақа, "СА" учун МТЖнинг ким бошқариши умуман аҳамиятга эга эмас, бизнинг вазифамиз ўз соҳамиздан келиб чиқиб, футболимизнинг юқори чўққиларга чиқишида улуш қўшиш. Бизга фақат бир нарса керак, "СА" вакилларига МТЖ ва унинг мураббийлари томонидан илқ муносабат, машғулотларда очиқ мулоқотлар, мухлислар учун қизиқарли тадбирлар ва ҳокозо. Футбол мухлис учун ўйналади, фақат мухлис учун!

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  350
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: