Африка Миллатлар Кубоги-2021 қишда ўтказилади

Eldor Akmurzayev
15 янв 2020, 21:30
2021 йилги Африка Миллатлар Кубоги қишда ўтказилади, дея хабар бермоқда “Get French Football News”.

Бўлажак қитъа биринчилиги Камерун яшил майдонларида январь-февраль ойида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа ҳар икки йил қиш ойида ўтказилиб келинарди. Бироқ, жорий йил Мисрда ўтган Африка Миллатлар Кубоги илк бор ёз ойида ташкил этилди. 

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг амалдаги ғолиби Жазоир миллий жамоаси ҳисобланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Get French Football News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›