Адриан Муту Руминия клуби бош мураббийига айланди

Sherzod Nurmatov
3 мар 2022, 19:05
"Челси" собиқ ҳужумчиси Бухарестнинг "Рапид" жамоаси устози этиб тайинланди.

Шартнома 2023 йилнинг ёзигача тузилди.

43 ёшли Муту олдинроқ "Волунтари", "Ал Ваҳда" U-21, Руминия U-19 ва "Университатя Крайова 1948"да ишлаган.

Адриан Муту футболчилик фаолияти давомида Жозе Моуринью, Клаудио Раньери, Фабио Капелло, Марчело Липпи ва Чезаре Пранделли каби мутахассислар қўл остида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: skrapid.at