UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Локомотив" янги футболчиларни таништирди  4 13:03"Ювентус" Гвардиолага "Ман Сити"даги маошидан икки баравар кўпини беришга тайёр  2 12:41Чемпионлар лигаси. Бугунги баҳслар учун тахминий таркиблар  9 12:39"Интер Майами" MLSдаги илк мавсуми учун либосларини намойиш этди  0 12:24"Барселона"нинг Неаполдаги машғулотидан 12та сурат  6 12:07Илҳом Мўминжоновнинг дисквалификация муддати қисқартирилди  80 11:51Месси, Серена ва Болт иштирокидаги янги реклама ролиги намойиш этилди  8 11:48"Реал" Холанд сабаб Мбаппенинг трансферидан воз кечмоқда  13 11:29Карикатура: Бугун Чемпионлар лигаси  13 11:14Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  11 11:08Расман: "Ювентус" - "Интер" ўйини мухлисларсиз ўтади  8 10:45Ўзбек футболи. Ҳозирда мураббий бўлиб ишлаётган собиқ футболчилар  18 10:20"Ливерпуль"га чемпионлик учун яна нечта ўйин керак?  38 10:00Olamsport: Рустам Тўлаганов 10 раундлик жанг ўтказади, Жошуа - Фьюри дербиси бўладими?  0 09:45Тиаго Силва ва Андер Эрреранинг қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди   0

Аброр Пирриев: "Шукуровнинг болдир суяги синган, аммо суяк жойдан силжимиган, бу жуда муҳим" Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Шукуровнинг болдир суяги синган, аммо суяк жойдан силжимиган, бу жуда муҳим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Хитойга қарши ўйинда жароҳат олганидан мухлисларнинг хабари бор.

ЎФА Матбуот хизмати ўйиндан кейин терма жамоа шифокори Аброр Пирриевдан Отабекнинг ҳолати ҳақида маълумот олди.

"Отабек Шукуров бугун Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Биз майдоннинг ўзида Отабекка биринчи ёрдамни кўрсатдик. Кейин уни маҳаллий шифохонага олиб бордик. Текширувлар натижасида Отабекнинг болдир суяги пастидан сингани аниқ бўлди. Аммо суяк жойдан силжимиган. Бу жуда муҳим. Қолаверса, синиш кўндаланг эмас. Бундай ҳолларда футболчининг жароҳатдан тикланиши осонроқ бўлади. Текширувлар натижасидан кейин шундай хулосага келдик: бундай ҳолатда футболчи ё операция қилиниши керак ёки оёқнинг синган жойи фиксация, яъни гипс қилиниб, даволаниши зарур. Операция қилинган тақдирда, жароҳатнинг битиши тезроқ бўлади.

Аммо Отабек Шукуров "Шаржа" клуби аъзоси бўлганлиги сабабли бу ҳолда клуб шифокорлари билан маслаҳатлашиш талаба этиларди. Биз БАА клуби билан алоқага чиқдик. Улар Отабекнинг оёғини гипс қилган ҳолда, Дубайга олиб боришни маслаҳат беришди. Клуб шифокорлари Дубайда футболчини яна бир бор текширувдан ўтказишади. Кейин даволаниш бўйича энг маъқул вариантни ўзлари футболчи билан келишган ҳолда амалга оширишади. Шу сабабли Шукуровнинг оёғи гипс қилинди. Эртага у БААга учиб боради ва у ерда даволанишни давом эттиради. Бундай жароҳатлар одатда икки ой ичида тикланади. Отабек Шукуровга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз", - деди Аброр Пирриев.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг