UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  29 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Аброр Пирриев: «Футболчилар биринчи давра тугашини эмас, балки иккинчи давра бошланишини кутишмоқда» Янгиликлар

Аброр Пирриев: «Футболчилар биринчи давра тугашини эмас, балки иккинчи давра бошланишини кутишмоқда»

Олий лига 2013 бахсларининг биринчи давраси 4 июль куни якунланди ва бир неча клублар таътилга чиқиб кетишди.
Аммо 2013 йил футбол мавсумини барча клублардан ҳам аввалроқ бошлаган пойтахтнинг «Локомотив» клуби фақат 8 июль куни Ўзбекистон Кубогининг чорак финал жавоб ўйинини ўтказгача кичик таътилга чиқади. Жамоадаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида биз клуб ва миллий терма жамоада бош шифокор лавозимида фаолият юритиб келаётган Аброр Пирриев билан кичик сухбат уюштирдик.

- Аброр ака, мана биринчи давра якунланди. Жамоамиз 18 та расмий учрашувда майдонга тушди. Бир неча футболчилар миллий, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ўйинларида қатнашишди. Футболчиларда айни дамда чарчоқ аломатлари сезилмияптими?


- Туғри, жамоамиз мавсумни хаммадан аввал бошлади ва бугунга кунга келиб 1-давра уйинлари тугаган булса-да биз бошқа жамоалардан фарқли ўлароқ Ўзбекистон Кубогида жавоб ўйинини ўтказамиз. Эсингизда бўлса ўқув-машғулот йиғинларига хам «Локомотив» жамоаси биринчи бщлиб йиғилган эди. Ушбу йиғинлар Тошкенда ва 2 марта БААда ташкил этилди. Шу даврларда мураббийлар штаби билан маслахатлашган ҳолда режа асосида макроциклли витаминизация (муал.фойдали витаминлар берилди) ўтказилди ва 1-давра мобайнида хам режа асосида қувватловчи витаминизациялар олиб борилди. Бундан ташқари биласиз хар ўйиндан кейин тикланувчи чора-тадбирлар ўткизилади ва бу футболчиларимиздаги хар бир учрашувдан кейинги табиий чарчоқ аломатларини тезроқ бартараф этишга ёрдам беради. Витаминизация ва бошка чора-тадбирлар жамоамизнинг 2-давра олди ўқув машғулотлар йиғинлари мобайнида хам давом эттирилиши ҳам кўзда тутилган. Шунинг учун бугунги кунда футболчиларимизда айтарлик чарчоқ аломатлари йуқ десам ҳам бўлади, агарда сиз бирор нарсани сезган бўлсангиз бу фақат давра оралигидаги таьтилни кутаётган футболчи ҳолати, холос. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки футболчилар биринчи давра тугашини эмас, балки иккинчи давра бошланишини кутишмоқда.

- Жамоамизнинг етакчи ҳужумчиси Александр Шадринни бир ой муддат давомида майдонда кўрмадик. Унинг хозирги ахволи қандай? Қачон уни яна майдонда кўрамиз?

- Шадрин май ойининг охирларида аппендоэктомия (муал.кўричак олиб ташланиши) жарроҳлик муолажасини ўтказди ва тўлик июнь ойи давомида даво-реабилитация босиқичини ўтказди. Саша 1-июльдан якка тартибда машғулотларни бошлади ва хаммаси режадагидай булса 2- давра олди ўқув машғулотлар йиғинларини жамоа билан биргаликда тўлақонли ўтказади деган умиддамиз.

- «Бунёдкор» клуби билан бўлиб ўтган Тошкент Дербисида Салим Мустафоев биринчи бўлимни ўзида жароҳати сабаб алмаштирилди. Уни олган жароҳати жиддий эмасми?


- Ўша ўйинда Салим олган жароҳати туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Кейинги ўтказилган текширув натижалари унинг жарохати жиддий эмаслигини кўрсатди ва Салим хам жамоамизнинг 2- давра олди ўқув машғулотлар йиғинларида жамоамиз сафига кушилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика