

Шундан сўнг “УзДонгЖу” бошқарув постига Абдурашид Исмоилов ўтирди. Бунгача ҳам жамоа билан бирга бўлиб ёрдамчи сифатида фаолият юритиб келган Исмоилов эндиликда натижага ўзи жавоб берадиган бўлди. Айтиш мумкинки, бош мураббийга Фозил Бобораҳимов билан Ҳамидулло Зокиров ассисентлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, “УзДонгЖу” 4 сентябрь куни ўз майдонида турнир пешқадами Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилади.



