UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  14 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Абдуғафур Ҳайдаров: "Жамоадошларим ёрдами билан ушбу совринни қўлга киритдим" Янгиликлар

Абдуғафур Ҳайдаров: "Жамоадошларим ёрдами билан ушбу совринни қўлга киритдим"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

ПФЛ ортда қолган мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, "Сурхон" жамоасининг 19 ёшли ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаров йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Ҳайдаров маросимдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

"Мавсум аввалида жароҳат олгандим ва тахминан бир ой давомида тикландим. Ўринбосарлар жамоаси сафида голлар урганимдан сўнг мени асосий жамоага таклиф этишди. Мураббийлар ҳам кўп ишонч билдиришди. Жамоадошларим туфайли ушбу совринга эга чиқдим" - деди Ҳайдаров.

- Мавсумдаги қайси баҳс сиз учун энг эсда қоларлиси бўлди?

- "Сўғдиёна"га қарши ўйинда учта гол ургандим ва шу сабабли ўша баҳсни яхши эслайман. 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган чоғимизда "камбэк" қайд этиб, ғалаба қозонгандик.

- Ёш футболчилар мана шундай эътироф этилганидан кейин кўпгина ҳолатларда "юлдузлик касали"га учрашади. Сизни тергаб турадиган инсон борми?

- Ҳа. Дадам мени ҳар доим тергаб туради. Ҳар бир ўйиндан сўнг бўшашмаслигим керак эканлигини айтади.

- Ёш футболчиларнинг ўз олдига қўйган мақсадлари катта бўлади. Сизда ҳам шундай мақсад борми?

- Ҳа, Европада тўп тепиш. "Реал Мадрид" сафида.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика