Аббос Амонов: "Дўстлик билан ишни ажрата олиш зарур"

Narzulla Saydullayev
14 май 2016, 12:50
Бугун, 14 май куни, “Шўртан” Муборакнинг “Машъал” жамоаси меҳмони бўлади.
Олий лиганинг 9-тур доирасида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув олдидан, жорий мавсумда “оқ бўрилар” сафига айнан муборакликлар жамоасидан келиб қўшилган  ярим ҳимоячимиз – Аббос Амоновнинг “Машъал” -“Шўртан” ўйини ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

-  Тўғри, сўнги йилларда “Машъал” жамоасида ўйнадим. Шунинг учун иккала жамоада ҳам орттирган дўстларим, устозларим бор. Уларни барчасини ҳурмат қиламан. Аммо спортда дўстлик билан ишни ажрата олишни билиш жуда зарур. Шундай экан, ўз ишимга профессионалларча ёндашган ҳолда, “Шўртан” шарафи учун бор имкониятларимдан фойдаланишга ҳаракат қиламан.

-  Жамоадошларим ҳам сўнги икки турда руҳий жиҳатдан анча тетиклашиб олган. Жамоадаги кўтаринки кайфият ва ғалабага бўлган ташналик ушбу учрашувда ҳам яхши натижаларга  эришишимизга ёрдам беради деб ўйлайман.


“Шўртан ПФК” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›