А Сериянинг янги мавсуми қачон бошланиши маълум, D Серия эса муддатидан олдин якунланди

Eldor Akmurzayev
20 май 2020, 21:50
Бугун Италия футбол федерацияси (FIGC) мавсумни давом эттирши бўйича бир қатор муҳим қарорларни қабул қилди, дея хабар беради Sky Sport Italia.

Манбага кўра, А, Б ва C Сериялар давом этади, Д Серия эса муддатидан олдин якунланди. Учала юқори лигага 2019/20 йилги мавсумни якунлаш учун сўнгги муддат 20 август этиб белгиланди.

Бу эса молиявий қийинчиликлар туфайли Д Серияга тушиб кетган “Палермо”нинг камида яна бир йил қуйи дивизионда қолишини англатади. Коронавирус пандемияси олдидан клуб 4-дивизионда пешқадамлик қилаётган эди.

Италияда янги 2020/21 йилги мавсум эса 1 сентябрда бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia