UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0

"А" серия: Марказий ўйинларга бой ҳафта Янгиликлар

"А" серия: Марказий ўйинларга бой ҳафта

Италия “А” сериясининг 35-турида “Скудетто” соҳиби номи аниқ бўлиши мумкин.
“Милан” эса Европа Лигасига чиқиш учун катта қадам ташлаш имкониятига эга. Бенитес Миланда собиқ клубига қаршилик қилади. Буларнинг барчаси Апеннин ярим оролларида яқинлашиб келаётган турда кузатилиши мумкин бўлган воқеалардир.



25 апрель, 23:45
РОМА — МИЛАН
Тахминимиз
– 2:2
Мавсумни ажойиб ўтказаётган “Рома” ўзига келишга улгурган “Милан” билан “Олимпико”да майдонга тушади. Гарчи, Римдаги ўйинларнинг ўзида ҳам рақибга умумий ҳисобда имкониятни бой бериб турган бўлишига қарамай, мазкур беллашувда Руди Гарсия шогирдларининг имконияти юқорироқ баҳоланади. Чунки римликлар мазмунли футбол намойиш этишяпти. “Милан” эса охирги 5 баҳсда ғалаба қозониб, Европа Лигасида иштирок этиши мумкин бўлган жамоалар қаторига қўшилди. Миланликлар айнан ҳозир энг яхши ҳолатга киргандек. Лекин аввалги рақиблар орасида “Рома” каби кучлиси йўқ эди. Агар “Рома” очко йўқотгудек бўлса, чемпионлик ҳақидаги саволлар “Ювентус” ўз ўйинини ўтказмасдан туриб ҳал этилади. “Олимпико”да бугун бизни “қайноқ” учрашув кутиб тургани аниқ.



Тахминий таркиблар
“Рома”:
Де Санктис — Майкон, Толой, Кастан, Додо — Де Росси, Наингголан, Пьянич — Жервиньо, Льяич, Тотти.
“Милан”: Аббьяти — Бонера, Рами, Мексес, Констан — Мунтари, Монтоливо — Хонда, Кака, Таарабт — Балотелли.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Дестро, Бенатия, Бальцаретти, Строотман — Кристанте, Бирса, Сапонара, Де Йонг.

26 апрель, 21:00
БОЛОНЬЯ — ФИОРЕНТИНА
Тахминимиз
– 1:1
Флоренцияликлар олдида мавсумни шунчаки якунлаб қўйиш вазифаси турибди. Тўғри, Винченцо Монтелла шогирдлари ҳеч бўлмаганда 4-поғонани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишлари турган гап. Мезбонлар эса “А” серияда кейинги мавсум ҳам ўйнашни истасалар, камида очко қўлга киритишлари шарт.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Делла Рокка, Креспо — Хегази, Гомес, Ребич, Фернандес, Матри, Паскуаль.



23:45. ИНТЕР — НАПОЛИ
Тахминимиз –
3:2
Турнинг яна бир марказий беллашувида “Интер” “Наполи”ни қабул қилади. Миланнинг ушбу жамоаси ҳам мавсум охирига келиб ўз ўйинини топиб олди. Вальтер Маццари шогирдлари кучли учликдан ўрин олган жамоаларни ҳозирча доғда қолдира олишмади. Шанба куни “Интер”да бунинг учун охирги имконият бўлади. Биринчи даврада неаполликлар 4:2 ҳисобида зафар қучишганди. Рафа Бенитес эса “Интер”да фаолият юритган ва у собиқ жамоасига қарши баҳсда “Наполи”ни майдонга бошлаб чиқади. Учрашувда имкониятни тенг баҳоласа бўлади.



Тахминий таркиблар
“Интер”: Ханданович — Кампаньяро, Раноккия, Андреолли — Д'Амброзио, Ковачич, Камбиассо, Эрнанес, Нагатомо — Паласио, Икарди.
“Наполи”: Рейна — Энрике, Бритос, Альбиоль, Ғулом — Инлер, Жоржиньо — Кальехон, Хамшик, Мертенс — Игауин
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Роланду, Самуэль, Жуан Жезус, Альварес — Рафаэль, Маджо, Фернандес.

27 апрель, 15:30
ВЕРОНА — КАТАНИЯ
Тахминимиз
– 2:1
Қуйи серияга тушиб кетиши тобора аниқ бўлиб бораётган “Катания” Веронага сафар уюштиради. Охирги пайтларда яна тўпурарлик маҳоратини намойиш этаётган Лука Тонида голлари сонини ошириб олиш учун яна яхши имконият мавжуд. “Верона” ғалаба қозонган тақдирда Европа Лигаси учун курашни давом эттиради.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Донати, Мартиньо — Беллуши, Альмирон.

18:00. САМПДОРИЯ — КЬЕВО
Тахминимиз
– 3:1
Синиша Михайлович жамоаси ҳозир хоҳлаганча ўйин намойиш этиши мумкин. Генуяликларга ҳеч нарса босим ўтказмайди. “Кьево” ўтган турда ўз майдонида “Сассуоло”га имкониятни бой бергач, ўз вазифасини мушкул қилиб олди. Энди “А” серияда қолиш учун жамоа қолган баҳсларда камида 6 очко тўплаши лозим.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гуана, Обьянг — Паредес, Драме, Палоски, Рубин.

ЛИВОРНО — ЛАЦИО
Тахминимиз
– 1:2
Ливорноликлар ҳам ўринларини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишмоқда. Бироқ жамоада гол уриш борасида катта муаммолар мавжуд. Паулиньо киритаётган тўплар очко олишга ҳам етарли бўлмаяпти. “Лацио” Европа Лигаси йўлланмаси учун бор кучи билан ўйнаяпти деб айтиш қийин, лекин римликлар “Ливорно”ни мағлуб этишлари мумкин.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Чеккерини, Лучи, Мбайе — Клозе, Диас, Эдерсон, Конко, Новаретти, Раду.

КАЛЬЯРИ — ПАРМА
Тахминимиз
– 1:1
“Кальяри” мавсумни тугатиб олса бўлгани. “Парма” эса ЕЛда қатнашишга имконият берувчи ўринлардан бирига даъвогарлик қилмоқда. Мезбонлар сафида йўқотишлар кўп, лекин бу жамоа ўз майдонида ҳар қандай рақибга кескин қаршилик кўрсата олади.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Аврамов, Ибарбо, Мурру, Экдаль, Весино, Адриан — Поцци, Вергара, Палетта.



ТОРИНО — УДИНЕЗЕ
Тахминимиз –
2:2
Ҳужумкор футбол кўрсатаётган жамоалар Туринда ҳам бундан воз кечмасалар керак. “Торино” сафида Чиро Иммобиленинг тўпурар бўлиши учун барча бирдек ҳаракат қилиши мумкин. Чиро яқин таъқибчиларини 2 голга ортда қолдириб кетган. “Удинезе” эса шунчаки завқ олиш учун ўйнаса ҳам бўлаверади. Жамоа олдида мавсумда қўйилган вазифа уддалаб бўлинган.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Баша, Фарнеруд, Родригес, Паскуале, Мазьелло — Домицци, Келава, Лаццари.

23:45. АТАЛАНТА —ЖЕНОА
Тахминимиз
– 2:1
“Аталанта” мавсум охирида омади келса, ЕЛда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. “Женоа” эса баъзи жамоалар сингари мавсумни якунлаб қўйса кифоя. Шу сабабли иштиёқи баландроқ бўлган бергамоликларнинг ғалаба қозониши ҳақиқатга яқинроқ.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Йепес, Кармона, Каццола, Бриенца, Моралес — Калайо, Матузалем, Сентурион.



28 апрель, 23:45
САССУОЛО — ЮВЕНТУС
Тахминимиз
– 0:2
Душанба куни ўтказиладиган учрашувда чемпион номи аниқ бўлиб улгуриши мумкин. “Рома” очко йўқотса ва “Юве” Сассуолодан ғалаба билан қайтса, ушбу ҳолат рўй беради. Европа Лигасининг ярим финал жавоб ўйинини ўйлаган ҳолда Антонио Конте мазкур рақибга қарши бир қатор захира футболчиларидан ҳам фойдаланиши мумкин. Барчаси “Рома” – “Милан” баҳсидаги натижага боғлиқ. “Рома” юта олмаса, туринликларга мағлубият ҳам салбий таъсир кўрсатмайди. Учрашув арафасида мезбонларда жиддий йўқотишлар бор. Жароҳат ва дисквалификациялар туфайли 9 нафар ўйинчи “Сассуоло”га ёрдам бера олмайди.
Тахминий таркиблар
“Сассуоло”: Пеголо — Гаццола, Антеи, Каннаваро, Лонги — Чибса, Маньянелли, Циглер — Заза, Сансоне, Флоро Флорес.
“Ювентус”: Буффон — Барцальи, Бонуччи, Кьеллини — Лихтштайнер, Погба, Пирло, Маркизио, Асамоа — Льоренте, Тевес.
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Алексе, Бьянко, Ачерби, Бриги, Манфредини, Марроне, Миссироли, Бьондини, Берарди (ҳаммаси “Сассуоло”).


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика