UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

“А” серия: 18-турда грандлар жанги Янгиликлар

“А” серия: 18-турда грандлар жанги

Италия “А” сериясининг 18-тури ишқибозларга янги йил билан боғлиқ танаффусдан сўнг ажойиб беллашувларни тақдим этишга тайёр ҳолда турибди.
Бугун ва эртага тиффозилар шиддатли ўйинлар гувоҳига айланишади. Шу қаторда биз ҳам. “Скудетто” учун курашда мазкур турда катта воқеа кузатилади.

5 январь, якшанба
19:00. КЬЕВО — КАЛЬЯРИ
Тахмин –
2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Калельо, Клейтон – Эрикссон, Нене
Мавсумни жуда ёмон бошлаган “Кьево” охирги турларда ўзига келишга улгурди. “Кальяри” эса одатдагидек ўрта поғоналарда юрибди. Мазкур беллашувда вероналикларнинг имкониятини юқорироқ баҳолаш мумкин. Чунки Италияда аутсайдер ва ўртамиёналар ўз майдонидаги баҳсларда хатога камроқ йўл қўйишади. Қолаверса, ҳар икки жамоа таркибида етакчилар ҳаракат қилишлари мумкин. Палоски, Теро ва Эстигаррибиянинг фаоллигига қарши Экдаль, Наингголан ва Сау ҳаракат қилади.

22:00. ФИОРЕНТИНА — ЛИВОРНО
Тахмин
– 3:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Хегази, - Ламбруги, Кода, Эмерсон, Де Лучия
Жамоалар ўртасидаги охирги 5 тўқнашувда флоренциялар ғалаба қозонганлар. “Фиорентина” яна ишончли ўйин кўрсата бошлади. Ливорноликлар жорий мавсум “А” серияда қолиш учун кураш олиб боришади. Мезбонлар таркибида Марио Гомес майдонга қайтиши кутилмоқда. Росси, Куадрадо ва Валеро сингари ажойиб футболчиларга имконият бермаслик меҳмонлар ҳимоячилари қўлидан келмаса керак.



00:45. ЮВЕНТУС – РОМА
Тахмин –
3:1
Дастлабки икки ўринни эгаллаб турган жамоалар учрашуви барчанинг қизиқишига сабаб бўляпти. Туринликлар ҳам, римликлар ҳам жиддий йўқотишларсиз баҳсга етиб келишди. “Юве”дан Пирло ва Вучинич даволаниб, сафга қайтишга улгуришди. “Рома”да ҳам шундай вазиятни кўриш мумкин. Тотти ва Дестро бир неча ўйинда қатнашди. Бугун “Ювентус Арена”да бизни ҳақиқий жанг кутиб турганига шубҳа йўқ. Буффон, Кьеллини, Пирло, Тевес каби футболчиларга қарши Де Санктис, Де Росси, Тотти ва Жервиньо кураш олиб боради. Ўйиндан олдин “Рома” футболчилари томонидан айтилган гапларга Конте майдонда жавоб қайтаришини таъкидлаб ўтди. Томонлар учрашув арафасида руҳий босим ўтказишни ёддан чиқариб қўйишмади. Бош ҳакам Риццолининг олдида кескин кечиши кутилаётган беллашувни бузиб қўймаслик вазифаси турибди. Туринда ўйнаши сабабли “Ювентус”нинг имкониятини кўпроқ деб айтса бўлади.

6 январь, душанба
16:30. НАПОЛИ — САМПДОРИЯ
Тахмин
– 2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Суньига, Место, Бехрами (“Наполи”)
Синиша Михайлович генуяликлар бош мураббийи этиб тайинлангандан буён жамоа ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Неаполда эса “Сампа”ни жиддий синов кутмоқда. Бенитес шогирдлари пешқадамдан 10 очкога ортда қолиб кетишган. Энди хато қилиш қимматга тушади. Таркибини сезиларли даражада кучайтирган “Наполи” охирги турларда шунга яраша ўйин намойиш қилмаяпти. Барқарорлик етишмаётгани сезилмоқда. Марек Хамшикнинг сафга қайтиши жамоага кўтаринки кайфият бахш этса ажаб эмас. Михайлович шогирдларининг қандай ўйнаши эса дарвозабон Коста, ҳужумкор футболчилар Габбиядини ва Эдернинг маҳоратига боғлиқ.

19:00. ЖЕНОА — САССУОЛО
Тахмин
- 2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Куцка, Гамберини – Терранова, Алексе, Мазуччи, Аладже
Бу жамоалар ҳозиргача тўқнаш келмаганлар. “Женоа” ўз майдонида камроқ очко йўқотган тақдирда жадвалнинг биринчи қисмида ўрнини сақлаб қолиш имкониятига эга. Дебютант “Сассуоло” олдида қуйи лигага тушиб кетмаслик вазифаси турибди. Генуядаги учрашувда мезбонлар ғалабани қўлдан чиқаришмаса керак.

19:00. ПАРМА — ТОРИНО
Тахмин
– 2:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Паварини, Галлоппа, Гаргано, Палетта, Гобби, Мунари – Ларрондо, Бово, Эл Каддури, Жийе
Ҳар икки жамоа сафида кўплаб футболчилар баҳсда иштирок эта олишмайди. Лекин етакчиларнинг аксарияти майдонга тушиши мумкин. Туринликлар охирги турларда жуда муҳим очколарни қўлга киритиб, жадвалда 7-ўринга чиқиб олишди. Пармадан очко билан қайтган тақдирда Вентура шогирдлари биринчи даврани ушбу поғонада якунлашади. “Парма” гоҳ жуда яхши, гоҳида ўта ёмон ўйин кўрсатяпти.



19:00. МИЛАН — АТАЛАНТА
Тахмин –
3:0
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Эл Шаарави, Бирса, Абате, Констант, Мунтари – Скалони, Беллини, Луккини
Массимилиано Аллегрининг ҳалигача ўз лавозимида қолгани унга раҳбариятнинг ишончи юқори эканлигини кўрсатмоқда. Бироқ навбатдаги очко йўқотишни кечириб ўтиришмаса керак. Шу сабабли “Милан” нафақат зафар қучиши, балки буни ишончли равишда уддалаши лозим бўлади. Бергамоликлар сафарда яхши натижага эриша олишмаяпти. “Сан Сиро”да мезбонларнинг йирик ғалабасини кузатишимиз эҳтимоли юқори.

19:00. КАТАНИЯ — БОЛОНЬЯ
Тахмин
– 1:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Альмирон, Беллуши, Кабальсета – Соренсен, Керубин, Хименес, Гарич, Диаманти
Икки аутсайдер ўртасидаги учрашувда ҳар икки жамоанинг етакчи ўйинчилари майдонга тушмайди. Мезбонлардан Альмирон, меҳмонлардан Диаманти ўйнамайди. Жамоаларнинг ҳимояга эътибор қаратиши натижасида бундай баҳсларда кўпинча кичик ҳисобдаги дуранглар қайд этилади. Катанияда ҳам шундай ҳолат кузатилишини тахмин қиламиз.

19:00. УДИНЕЗЕ — ВЕРОНА
Тахмин
– 3:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Ранеги, Муриэль, Бенусси – Сирильяно, Михайлов
“Фриули”да ҳужумкор футбол намойиш қилишни хуш кўрадиган икки жамоа тўқнаш келади. Ди Натале ва Тони жамоадошларини ўз ортларидан эргаштиришга уринишади. Ўйин савиясига таъсир қиладиган йўқотишлар учрамади. Демак, Удинеда ҳужумкор ва голларга бой ўйинни кутиб қолсак бўлади.



22:30. ЛАЦИО — ИНТЕР
Тахмин –
2:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гонсалес, Раду, Маури – Киву, Марига, Таидер, Кампаньяро
“Лацио”да вазият яхши эмас. Петкович билан судлашиб, уни ишдан бўшатаётган Лотито жамоага Рейяни қайтаришга қарор қилди. “Интер” эса барқарор ўйин кўрсатишни кейинги мавсумларга қолдириб бўлди. Римликлар сафида ҳам, миланликлар таркибида ҳам энг муҳим футболчилар майдонга тушиш имкониятига эга. Бундай ҳолатда ҳужумкор ва асабий футбол гувоҳига айлансак керак. Чунки рақибни асабийлаштира оладиган бир қатор ўйинчилар ҳар икки жамоа таркибида мавжуд.

Италия чемпионати мусобақа жадвали

FIFA.UZ да Италия А сериясининг 18-тур дедлайни 5 январь куни 18:00да тугайди.  

Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика