Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди

Sherzod Nurmatov
1 июл 2025, 12:51
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Ферлан Мендини трансферга қўяди, дея хабар берди "Defensa Central".

Манбага кўра, “қироллик клуби” бош мураббийи Хаби Алонсо футболчи билан ҳисоблашмаяпти.

Мутахассис "Бенфика" ҳимоячиси Альваро Каррераснинг трансферига умид қилмоқда. У франциялик футболчи ўрнини эгаллаши керак.

Менди "қаймоқранглилар" сафида 2019 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 30 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 31 ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган. Томонлар ўртасидаги шартнома 2028 йилнинг июнигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Defensa Central

Сўнгги янгиликлар

Барча ›