

Англиянинг "Ньюкасл" клуби Германиянинг "Штутгарт" жамоаси ҳужумчиси Серу Гирассини харид қилмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Руди Галетти.
Маълумотларга кўра, "ҳаккалар" январь ойида 27 ёшли Гирасси билан шартнома имзолаш ниятида. Гвинеялик форварднинг товон пули 17,5 миллион евродан иборат.
Серу Гирасси жорий мавсум "Штутгарт" сафида 11 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



