

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йил ёзида якунланади.
"Челси" хўжайини Тодд Боэли футболчи Мэйсон Маунт билан ҳамкорликни давом эттириш борасида суҳбатлашди.
Футболчи атрофидаги вазиятни АПЛнинг қатор топ-клублари кузатиб бормоқда, аммо "аристократлар" иқтидорли тарбияланувчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Боэли Маунтга жамоа учун нақадар муҳим эканлигини тушунтиришга уринган. Лондон клубидагилар бу суҳбат ижобий таъсир кўрсатишига ишонмоқда.



