Расман: Миржалол Қосимов АГМК билан шартномасини узайтирди

Alisher
20 июл 2022, 13:43
АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов клуб билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар бермоқда. Тажрибали мутахассиснинг олмалиқликлар билан янги келишуви 2025 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Эшитдик-да!" рукни орқали 51 ёшли мутахассиснинг АГМК билан 3,5 йиллик битимга имзо чекиши ҳақида хабар берган эдик.

Қосимов 2019 йилдан бери олмалиқликларни бошқармоқда. Жамоа жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигаси 1-даврасидан кейин 21 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›