Рибери узоқ муддатга сафдан чиқди

Aslanov Jasurbek
2 окт 2017
"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Рибери йил охиригача майдонга туша олмаслиги мумкин.

Франциялик футболчи "Герта"га қарши Бундеслиганинг 7-тур учрашувида (2:2) жароҳат олди. Рибери 62-дақиқада тиззасини шикастлаб олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Франциялик стадиондан қўлтиқ таёқларда чиқиб кетди.

Франк Рибери жароҳат жиддий эмаслигига умид қилмоқда, аммо маълумотларга кўра, 34 ёшли футболчининг давъоланишига 2-3 ой кетади.

Франк Рибери жорий мавсум Бундеслиганинг 6та учрашувида иштирок этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Bild