11 кунда 3та "Эл-Классико" кўришимиз мумкин, агар...

Aslanov Jasurbek
6 апр 2018, 11:41
3-4 апрель кунлари Чемпионлар лигаси чорак финал илк ўйинлари бўлиб ўтди.

"Барселона" ҳамда "Реал" ушбу баҳсларда деярли кейинги босқич масаласини ҳал қилишди. Каталонияликлар "Рома"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди, "Қироллик клуби" эса "Ювентус" дарвозасига 3та жавобсиз гол урди.

Агар ушбу клублар кейинги босқичга чиқишса ва Чемпионлар лигаси ярим финали қуръасида бир-бирига қарши ўйнайдиган бўлса биз 11 кун ичида 3та "Эл-Классико" кўришга муваффақ бўламиз. Ярим финал баҳслари 24-25 апрель ва 1-2 май кунлари бўлиб ўтади. Бундан ташқари, 6 май куни ЛаЛиганинг 36-турида Каталония клуби "Камп Ноу"да "қаймоқранглилар"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia