Latest news

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  3 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  35

Зукко мухлис танлови. Учинчи ғолиб аниқланди News

Зукко мухлис танлови. Учинчи ғолиб аниқланди

Кеча сайтимизда учинчи марта “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтди.
5та савол мухлислар ҳукмига ҳавола қилинди. Саволларнинг жавоблари билан танишиб олинг.

Зукко мухлис танлови № 3:
1.  Ўзбекистон чемпионатида энг кўп майдонга тушган футболчи ким ва у нечта ўйинда майдонга тушган?
Жавоб:
Асрор Алиқулов 464 та ўйин ўтказган.

2.  Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси узоқ муддат олий лигада мағлубиятсиз одимлаганди. Уларни бу рекордини қайси жамоа тўхтатган?
Жавоб:
"Наврўз" (Андижон) 1995 йил 3 июнь 2:0.

3.  Олий лигада энг кўп хет-трик қайд этган футболчини биласизми? У неча марта рақиблар дарвозасига 3тадан гол урган?
Жавоб:
Зафар Холмуродов 14та хет-трикка эришган.

4.  Ўзбекистон олий лигасида биринчи бўлиб 100та гол урган футболчи ким?
Жавоб:
Олег Шацких биринчи бўлиб 100та гол урган.

5.  1995 йил Бухоронинг “Нурафшон” жамоасининг сўнгги 11 турдаги учрашувлари ўтказилмасдан техник мағлубият ёзилган. Бундан ташқари яна бир ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган ва дисквалификацияга учраган футболчи тўп сурганлиги боис уларга техник мағлубият, меҳмонларга техник ғалаба берилган. Шу ўйинни топинг.
Жавоб:
"Навруз" - "Машъал" 2:0. 6 сентябрь 1995 йил 
 

Ушбу бешта саволдан тўрттасига Азизбек Эргашев ("ANJANLIK MEXMON") тўлиқ ва тўғри жавоб бера олган. "Sho'rchi" никли иштирокчимиз эса иккинчи комментда барча саволга жавоб берган. Қоидага кўра ҳар бир иштирокчининг биринчи комменти ҳисобга олинади.

Биз Азизбек Эргашевни ғолиб деб эълон қиламиз ва FIFA.UZ логотипи туширилган футболка топширамиз. Совғани олиш учун сайт маъмурияти билан боғланишингиз мумкин. asia@championat.asia.

Эслатиб ўтамиз, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтади. Сайтимизни кузатиб боринг. Футболдаги билимингизни синаб кўринг ва совғаларга эга бўлинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика