Latest news

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  52 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Зукко мухлис танлови! (№2) News

Зукко мухлис танлови! (№2)

Ўтган ҳафтадан бошлаб сайтимизда “Зукко мухлис танлови”ни йўлга қўйгандик.
Бугун ушбу лойиҳанинг иккинчи турини ўтказамиз. Демак, қуйидаги саволларга жавоб беринг ва ғолиб бўлинг. Энг кўп жавобни топган мухлис ғолиб саналади.

Зукко мухлис танлови № 2:

1.   Футбол қоидаларига кўра жамоалардан бирининг 5 футболчиси майдондан четлатилса, ўйин давом эттирилмайди. Миллий чемпионатимизда ҳозирча бунақаси бўлмаган, аммо олий лигада томонлардан бирининг 4 футболчиси майдондан четлатилган. Шу каби ўйинлар қачон ва қайси жамоалар ўртасида ўтган?
2.   Пенальтини бехато бажариш борасида ҳам футболчилар орасида рекордчилар бўлиши табиий. Миллий чемпионатимизда айни пайтда рекордчи футболчи ким ва у неча марта бехато пенальтини амалга оширган?
3.   Ўзбекистон чемпионати олий лигасида энг кўп гол урган футболчи ким?
4.   Бир ўйинда энг кўп гол урган Улуғбек Бақоев ҳисобланади. У ўша мавсумда жами нечта гол урган?
5.   Миллий чемпионатимиз тарихида икки марта ўта йирик жанговор дуранг 5:5 ҳисоби қайд этилган. Аммо улардан бири ўйиндан сўнг бекор қилиниб меҳмон жамоага техник ғалаба туҳфа этилган. Шу икки ўйин қайси ва иштирокчи жамоалар номини топинг.
 
Бахтиёр Ширинов


Жавоблар 2 октябрь, соат 19:00га қадар қабул қилинади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика