Latest news

17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  2 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  3 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  8 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5

«Зомин»га янги бош мураббий тайинланди News

«Зомин»га янги бош мураббий тайинланди

Про-лига иштирокчиси бўлган «Зомин» айни дамда чемпионатга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўрмоқда.

Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоага янги бош мураббий тайинланди. Ўтган йили Жиззах вилоятининг бошқа бир жамоаси «Ғаллакор»ни бошқарган Зоир Ҳасанов эндиликда «Зомин» бош мураббийи сифатида фаолият юритадиган бўлди. Бунгача жамоа менежери сифатида ишлаб келган, Асқар Умаров ҳам клуб тизимида қолди ва у эндиликда асосан ташкилий ишлар билан шуғулланади. ОФК инструктори сифатида мураббийлик курсларида иштирок этиб кўпчиликка яхши таниш бўлган Ҳасанов кеча янги жамоаси билан илк машғулотини ўтказди. Унга мураббийлар штабида Бердиёр Маъмиров ёрдам берадиган бўлди.

 «Сўғдиёна», «Қўқон-1912» ҳамда «Обод» сингари жамоалардаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Сардор Қаҳҳоров ҳам «Зомин» ўқув-йиғин машғулотларига келиб қўшилди. Янги бош мураббий қўли остига ўтган «Зомин» эртага Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика