Latest news

18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  11 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9

“Зомин” ижрочи директори: “Техник мағлубият ноҳақ берилди” News

“Зомин” ижрочи директори: “Техник мағлубият ноҳақ берилди”

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, биринчи лига иштирокчиси “Зомин”га кетма кет икки бор техник мағлубият ёзилди.
Аввалига сариқ карточкалари сони 4та етган бўлишига қарамай майдонга тушган Дониёр Исмоилов “Истиқлол” билан баҳсни ўтказиб юбормагани учун 4:1 ҳисоби бекор қилиниб зоминликларга техник мағлубият ёзилди. Кейин эса бу жамоа сафарда “Хотира-79”га қарши ўйинга бормади. Натижада учрашув назоратчиси зоминликларга техник мағлубият ёзишга қарор қилди. Бунинг сабабларини билиш мақсадида клуб ижрочи директори Абдумажид Хориновга мурожаат қилдик.

- Абдумажид ака, “Зомин” чоршанба куни сафар ўйинига бормади. Бунинг оқибатида жамоага кетма-кет икки бор техник мағлубият ёзилди. Буни қандай изоҳлайсиз?
-  Албатта, бунга биринчи навбатда молиявий муаммолар сабаб бўлганини айтишим мумкин. Бошқа ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди.

- Энди эртага тақвимга кўра “УзДонгЖу” билан ўйнайсизлар. Андижондаги баҳсга бориш учун ҳаракат қилиняптими?
- Ҳа, бугун кечки пайт йўлга чиқишимиз керак. Туманимиз ҳокимига илтимос қиляпмиз. Битта сафар ўйинига бора олмаганимиз ҳақида ҳам айтдик. Насиб қилса бу галги сафар учрашувига бориш учун имкон бўлади.

- 12-турда “Зомин” ўз майдонида “Истиқлол”ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Аммо якунда сариқ карточкалари сони 4та етган Дониёр Исмоиловнинг майдонга тушгани боис жамоангизга техник мағлубият ёзилди. Буни билмаганмидинглар?
- Ишонасизми буни газетада ўқиб ҳайрон қолдим. Бу борада ПФЛдан клубимиз оффисига ҳеч қандай телеграмма келмади. Вилоят футбол федерациясига маълумот берилган экан, улар ҳам кейин айтди. Нима бўлганда ҳам бу менимча нотўғри қилинди. Чунки биз ҳар бир футболчининг олган карточкаларини жадвалини тузиб, тўлдириб борамиз. Дониёр Исмоилов 10-турда “Обод”га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Яқин кунларда Тошкентга бориб, шуни муҳокама қилиб келамиз.

- Бош мураббий Спартак Муртазоевнинг жамоада эмаслиги нима билан боғлиқ?
- Тўғри, Спартак Суюнович айни дамда биз билан бирга эмас. Лекин бу клубдан кетди ҳам дегани эмас. Муртазоевнинг оиласи билан қандайдир муаммо юзага келгани сабабли биздан руҳсат сўради. У билан уч йиллик шартнома тузганмиз. Яна бир йил жамоамиз учун ишлаб бериши керак. Мураббий сифатида илиқ таассурот қолдирмоқда. Қисқа фурсат ичида курашчан жамоа туза олди. Бу томондан унинг тажрибасига шубҳа йўқ. Молиявий муаммоларимизни ҳал эта олсак, Спартак яна жамоага қайтади деган умиддаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика