Latest news

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  11 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик” News

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаров: “Бу ғалабадан кейин чемпионликка бир қадам яқинлашдик”

Биринчи лига 18-тури доирасида ўтказилган “Зомин” – “Локомотив-БФК” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров билан суҳбатлашдик. Айтиш керакки, мазкур ўйинда “Зомин” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин тўғрисида

- Мавсумнинг ҳал қилувчи палласига етиб келдик, - дея сўз бошлади Умаров. “Локомотив-БФК” билан баҳсда ғалаба қозониб, чемпионликка бир қадам яқинлашиб олишни режалаштиргандик. Йигитлар ўйин аввалида берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилди ва яратилган вазиятларимизни голга айлантирди. 

“Локомотив-БФК” кўрсатган ўйин борасида

- Асосан ёшлардан ташкил топган экан. Шунга қарамай, жамоанинг ўз ўйин услуби борлиги кўзга ташланди. Анча вақт давомида биз билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб, дарвозамиз олдида имкониятларга эга бўлди. Бу ўйинда тажриба кўпроқ асқотди. “Зомин”да асосан тажрибали йигитлар кўпчиликни ташкил қилгани туфайли, ғалаба қозонишимиз ҳам осон бўлди.

Рақобатчилар ҳақида

Олдинда бизни учта ўйинимиз бор. Шу ўйинларда ютқазмаслик ва ғалаба қозониб, биринчи лига чемпиони номини қўлга киритмоқчимиз. “Ғиждувон” ва “Набваҳор-Фарм” ҳам очко йўқотишимиз исташи табиий. Кураш турдан-турга жиддий тус олмоқда. Про-лигага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар очко йўқотишни истамайди. “Локомотив-БФК” устидан қозонилган муваффақият бизни қўйилган мақсадимизга бир қадам яқинлаштирди. Ўйлайманки, биз вазифамизни уддалай оламиз. 

Таркибдаги футболчилар хусусида

-  Бизнинг жамоада ҳар бир чизиқда рақобат бор. Айниқса, бу мавсумда ёшларимиз ўзларини ҳар томонлама кўрсатмоқда. “Локомотив-БФК”га қарши кечган ўйинда Жонибек Кўчимов, Баҳодир Даминов ва бошқалар ажойиб ҳаракатлари билан майдонда ажралиб турди. Қолганлар хусусида ҳам шундай фикрларни айта оламан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика