Latest news

19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  0 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  0 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  5 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  15 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  4 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9

“Зомин” 3 та назорат учрашуви ўтказди News

“Зомин” 3 та назорат учрашуви ўтказди

Хабарингиз бор, Зоминнинг “Зомин” жамоаси Ўзбекистон биринчилиги мусобақасининг иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлаган.

Жамоа кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда йиғинга бир қатор тажрибали ва истеъдодли маҳаллий футболчилар жалб қилинган. “Зомин” янги футболчиларни назорат учрашувларини ташкил қилиб синаб кўрмоқда. Жамоанинг ўйин услубига мос келган ўйинчилар билан шартнома тузиш режалаштирилган.

Клуб томонидан шу кунгача 3 та назорат учрашуви ташкил қилинди. Биринчи учрашув олий лига иштирокчиси “Суғдиёна”га (6:1) ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, кейинги иккита учрашувда ғалаба қозонишди. Охирги иккита учрашув Биринчи лига жамоаларига “Янгиер” (3:2), “Ғаллаорол” (5:3) жамоасига қарши ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, “Зомин” жамоаси Биринчи лига баҳсларининг иккинчи давра учрашувини ўз майдони “Зомин марказий ўйингоҳи”да 19-тур
10 август куни “Насаф-2” жамоасига қарши ўтказади.


НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

“ЗОМИН” – “ҒАЛЛАОРОЛ” - 5-3.

Голлар: Д. Тошматов (13), Н. Ибрагимов (20), Э. Каримов (30), С. Абрамов (42), Р. Абдурасулов (47).

“Зомин”: О. Садиев, Ж. Саидов, А. Абдуллаев, Д. Икромов, Э. Каримов, Д. Камолов, Н. Ибрагимов, С. Абдуллаев, Д. Тошматов (Л. Файзуллаев, 29), О. Тойлоқов, С. Абрамов.

Акмал РАХМАТУЛЛАЕВ “Зомин” ПФК матбуот хизмати


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика