Latest news

21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  4 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  35 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  55 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  42 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  2 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  7 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир" News

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир"

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси кеча Япониядан Ўзбекистонга қайтиб келди. Жанубий Корея (1:1) ва Япония (1:5)га қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказган вакилларимиз яна клубларига қўшилди.
Миллий терма жамоадан илк марта чақрув олган "Машъал" клуби ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ҳар икки учрашувда майдонга тушди. Биринчи ўйинда 60 дақиқа ҳаракат қилган ҳужумчи битта гол муаллифига айланган бўлса, иккичи баҳсда 30 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи  championat.asia сайтига дастлабики ўйини борасида фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоа либосини кийишни ҳар бир футболчи орзу қилади.  Клуб билан терма жамоа орасида жуда катта фарқ бор. У ерда босим жуда катта ва оғир бўлади. Биринчи ўйинимдан қониқмадим. Албатта, ҳаяжон бўлди ва баъзи вазиятларда бу менга панд берди. Муҳит ажойиб ! Ҳамма бир бирини қўллаб туради. Иккита жуда кучли терма жамоада қарши ўйнадик. Мен терма жамоада кўпроқ голлар уришни истайман ва бунинг учун қанчалик кўп меҳнат қилиш кераклигини битта ўйиндан тушундим" , - дейди Зоҳир Қўзибоев.

- Бир йил олдин Олий лигада дебют қилган футболчи , бир йилдан сўнг терма жамоа либосини кийиши бу албатта ҳар бир футболчини орзуси бўлса керак ?

Албатта, ўтган мавсум кўрсатган ўйинларимдан кўнглим тўлмади дея олмайман. Биринчи навбатда ўтган мавсум менга ўйнаш учун имкон берган мураббийимиз Александр Хомяковга алоҳида миннатдорчилик билдираман. "Машъал" клубининг ишончи орқали терма жамоада гол урганимдан фахрланаман. Бунда клубнинг ўрни жуда ҳам аҳамиятли бўлди. Хомяковни ишончини мен оқлашим керак. Битта ўйин ва гол билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Япониядаги ва Жанубий Кореядаги муҳитда биринчи марта ҳаракат қилдим. Хатолар кейинги сафар такрокланмаслик керак. Энди бор эътиборни чемпионатга қаратиб ўз ўйинимни кўрсатсам албатта яна терма жамоага чақирилишимга ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика