Latest news

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  1 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Зоҳир Қўзибоев: "Биринчи даврадан кўнглимиз тўлди" News

Зоҳир Қўзибоев: "Биринчи даврадан кўнглимиз тўлди"

Чемпионатимизнинг 13-турида Муборакнинг “Машъал” клуби ишқибозларини янада қувонтиришга муваффақ бўлди.
Улар ўз майдонида мавсумни барқарор равишда ўтказиб келаётган “Металлург”ни қабул қилди ҳамда 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Шу тариқа “газчилар” биринчи даврани 19 очко билан таътилга чиқиб кетишмоқда. Шу куни “Машъал” таркибида Зоҳир Қўзибоев иккинчи тўпни дарвозага киритди ва қўлга киритилган ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Беллашув поёнига етганидан кейин Қўзибоевни боғланиб, “Металлург”га қарши ўйин ҳамда биринчи давра якунлари хусусида суҳбатлашдик.

- Бугунги баҳсда ютмасак бўлмасди, - деб гап бошлади Қўзибоев.  Чунки биринчи даврани сўнгги учрашуви, қолаверса ўз майдонимизда, суюкли мухлисларимизга ғалаба тақдим қилишимиз керак эди. Шу боисдан мазкур учрашувга алоҳида тайёргарлик олиб бордик. Бевосита учрашувга келсак, ўйин бошланиши биз учун яхши кечди. Тезкор голларни киритиб олганимиздан кейин футболчиларнинг иштиёқи янада ошди ҳамда кейинги тўпларни киритиш учун ҳаракат қилдик. Бекободликларни устидан ғалаба қозонишимизда стадионда туриб, бизни тинмай қўллаб-қувватлаган мухлисларимизнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Айтиш керакки, биринчи давранинг сўнгги туридаги ғалаба таътилни янада яхши ўтказишимизга туртки бўлади дея оламан.

- “Металлург” доимо барқарор ўйинлар намойиш қилишга одатланган. Шу боисдан уларга қарши кечадиган ҳар бир учрашув қийин кечиши табиий. Рақибнинг ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Чиндан ҳам “Металлург” чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири деб ўйлайман. Уларга қарши кечадиган беллашувлар доимо қийин бўлиб келган. Шуни айтиш керакки, рақиб бизга қаршилик кўрсатишга уринди. Буни майдонда исботлашга ҳам муваффақ бўлишди. Фақат, жамоамиздагиларнинг ўзаро бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишганлиги, ғалабага бўлган иштиёқнинг юқорлиги ҳам ютуқни қўлга киритишимизга сабабчи бўлди. Омад ҳам бизга кулиб боқди. Шунга қарамай, бекободликларнинг кўрсатган ўйинлари менга манзур бўлди. Уларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиш биз учун жуда яхши натижадир.

- Беллашувда сизлар дастлаб учта тўпни киритиб олгандингизлар. Қайси голдан кейин ғалаба қозонишларингга бўлган ишонч пайдо бўла бошлади?

- Ўша учинчи тўпдан кейин футболчилар бугун ғалаба қозона олимиз мумкинлигига ишона бошлади. Мамазулунов киритган голдан кейин “Металлург” футболчиларининг ҳам ҳаракатлари сусайганлики кузатилди. Ўйин якунига ҳам оз вақт қолганди. Биз ҳам хотиржамликка берилдик. Рақиб эса бундан фойдаланиб, битта тўп киритишни уддасидан чиқди.

- Аввалги турда “Насаф” меҳмони бўлгандингизлар ҳамда биринчи таймдан кейин 2:2 ҳисоби сақланиб турганди. Иккинчи бўлимда эса иккита тўп ўтказиб юбордингизлар ҳамда мағлубиятга учрадингизлар. Ўша беллашувда жамоани ғалаба қозониши ёки дуранг натижани сақлаб қолиши учун нима етишмади?

- Қийин, учрашув бўлганди. Биринчи таймда ёмон ўйнамдик. Мураббийларнинг берган кўрсатмаларига тўғри амалга қилганлигимиз туфайли, ҳаммаси “силлиқ” кечаётганди. Иккинчи бўлимда бир қатор хатоларга йўл қўйганлигимиз бизга панд берди. Қолаверса, тажриба барибир ўз сўзини айтмасдан қолмади. “Насаф” ўйинчилари ғалаба қозонишга бўлган уринишлари ўйинда таъсирини ўтказди.

- “Машъал” биринчи даврани 19 очко тўплаган ҳолда таътилга йўл олмоқда. Жамоа етакчи футболчиси сифатида клубингизнинг биринчи даврадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?


- Айрим учрашувларда очколарни бой берганимизни ҳисобга олмасак, мавсумнинг биринчи қисми “Машъал” учун ёмон кечгани йўқ. Агар жамоамизнинг ўйинларини кузатган бўлсангиз, сафардаги беллашувларда кўпроқ очколарга эга чиқдик. Уйдаги беллашувларда негадир қийинчиликларга дуч келиб қолдик. Шу боис ҳам ўзимиз кутганчалик очколарни қўлга киритмадик. Барибир омад мазкур учрашувларда муҳим роль ўйнади. Баъзида омад кулиб боққан бўлса, аксарият учрашувларда аксинча бўлди. Лекин, ҳозирги ҳолатимизни ёмон деб ўйламайман. “Газчилар” ўтган йили қуйи лигадан кўтарилган ҳолда элитага қайтганди. Таркибимиз анча ёш ва кўпчиликида олий лига тажрибаси бўлмаса-да, йигитларда ғалабага бўлган ишонч, иштиёқни натижаси билан биринчи даврани ёмон ўтказмадик. Бир сўз билан айтганда, биринчи даврадаги иштирокимиздан кўнглим тўлди.

- Биринчи даврда жамоангиз учун қайси учрашув қийин бўлди ва аксинча осон кечган баҳс сифатида қай бирини кўрсатган бўлардингиз?


- Менимча, қийин учрашув сифатида Самарқандда “Динамо”га қарши беллашувни кўрсатишим мумкин. Жуда қийин кечди, лекин ғалаба қозондик. Уйда “Локомотив”га қарши бўлган ўйинимиз ҳам оғир бўлди. Осон ўйин эса бўлгани йўқ. Умуман, олий лигамизнинг бу йилги беллашувларида бундай баҳслар бўлаётганлиги йўқ деб ўйлайман.

- Мавсумнинг биринчи палласида рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилишни уддасидан чиқдингиз. Бу кўрсаткич ҳужумчи учун яхши дея оласизми? Қолаверса, бу мавсумда сиз олий лигадаги дебют мавсумингизни ўтказмоқдасиз.

- Ўйлашимча, ёмон эмас. Айтганингиздек, олий лигада биринчи марта ўйнамоқдаман. Олти тўп киритганим мени учун яхши. Боз устига иккинчи даврада голларим сонини янада кўпайтириб олишим мумкин. Шу боис биринчи даврадаги кўрсаткичимдан нолимайман.

- Мавсум арафасида ўз олдингизда нечта гол киритишни мақсад қилгандингиз?


- Тўғриси, шунча гол киритаман, деб мақсад қилмаганман. Асосийси, қанча тўп киритишимдан қатъий назар, жамоанинг ғалабасига бироз ҳисса қўшсам деб ўйлагандим. Мен доимо шахсий кўрсаткичлардан кўра, жамоавий натижаларни устун қўйиб келганман. Жамоада ким гол уришини фарқи йўқ. “Машъал” кўпроқ ғалаба қозонса, раҳбарият қўйган вазифа уддасидан чиқилса, бўлди.

- Барибир иккинчи даврада голларингиз сонини янада ошириб боришга ҳаракат қилсангиз керак?

- Нечта гол киритишимдан қатъий назар, “Машъал” билан юқори ўринга кўтарила олсак бўлди. Шунингдек, тўпурарлар қаторидан учликка кирсам ҳам ёмон бўлмасди.

- Қайси учрашувдаги киритган голингиз сиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлди?

- (ўйланиб туриб) “Андижон”га қарши кечган учрашувда киритган голим бўлса керак. Айнан ўша голим менга муҳим аҳамиятга эга бўлганди. Чунки киритган голим сафардаги ғалабани қўлга киритилишига сабаб бўлганди (кулади).

- Бу мавсумда Мўйдин Мамазулунов билан биринчи марта тандем ҳосил қилган ҳолда тўп сурмоқдасизлар. У билан ўзаро тил топишиб кетиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, албатта. Мамазулунов тажрибали ҳужумчи эканлиги туфайли ҳам, у билан ўзаро муносабатларимиз яхши бўлди. Қолаверса, майдонда бўлган кезларимизда, бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилдик. Иккинчи даврада насиб қилса, у билан биргаликда кўплаб голларни киритишга умид боғлаганман. Шу орқали жамоамизга кўпроқ ғалаба келтирмоқчиман.

- “Машъал” ўтган мавсум биринчи лигадан элитага чиқди. Таркиб ёш кўринишга келганига қарамай, биринчи даврани ёмон ўтказмадингизлар. Муваффақиятларингни сири нимада деб ўйлайсиз?

- Бу ерда ҳеч қандай сири тарафи йўқ. Шунчаки, жамоамизда аҳиллик биринчи ўринга қўйилган. Таркибдаги барча футболчилар иқтидорли, меҳнатдан қочмайдиган йигитлар ҳисобланади. Мавсумнинг биринчи даврасида қайси учрашувда майдонга тушишимиздан қатъий назар, фақат ғалаба учун тўп суриб келдик. Клуб бош мураббийи Александр Хомяков ҳам ажойиб мураббий деб ўйлайман. Айнан унинг тажрибаси, бераётган кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ўйнамоқдамиз. Бу эса кўрсатаётган ўйинларимизга ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Биринчи лигадан чиқдик, шу боисдан ҳар бир учрашувда фақат мағлубиятга учраймиз деган тушунса, бизда асло йўқ. Мақсад, ҳар бир учрашувда ишқибозларимизни қувонтирган ҳолда юқори ўринларда юришдир. Иштиёқ бўлган жойда, самара барибир бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика