Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Зоҳир Пиримов: “ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш биз учун мушкул вазифа” News

Зоҳир Пиримов: “ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш биз учун мушкул вазифа”

Бухоронинг “Бухоро” жамоаси бундан аввалги турда сафарда Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Бухоро” футболчиси Зоҳир Пиримов ўз фикрларини билдирди.

“Шўртан”га қарши баҳс биз учун яхши ўтди. 20 дақиқа ичида рақиб дарвозасини 3 бор ишғол қилишга эришдик. Бундай натижа учрашувда ғалаба қозонишимизни таъминлади. Шундан сўнг, баҳс биз учун осон ўтди. Кейинги турда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қиламиз. Ушбу ўйин биз учун осон бўлмайди. Чунки “Пахтакор” биринчи даврага қараганда иккинчи даврада анча кучайган. 

“Пахтакор” билан бўладиган ўйин жуда ҳам қизиқарли ўтади, деб ўйлайман. Чунки, бизда турнир жадвалида юқорига кўтарилиш учун ажойиб имконият пайдо бўлади. ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш биз учун мушкул вазифа. Биз ҳозир бошқа ўйинлар ҳақида ўйламаяпмиз. Фақат “Пахтакор”га қарши учрашув ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Чемпионатни қандай ўринда якунлашимизни мавсум якунида билиб оламиз”, - дейди Зоҳир Пиримов.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика