Latest news

11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  2 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  6 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2

"Зоб Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан News

"Зоб Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан

Эртага ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Зоб Аҳан" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

"Зоб Аҳан"
"Зоб Аҳан" ўз майдонида Ўзбекистон клубларини икки марта мағлуб этган. 2004 йил "Пахтакор" 1:0, 2010 йил "Бунёдкор" 3:0 ҳисобида таслим қилинган.

Клуб гуруҳ босқичида 3та турдан сўнг гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бундан ташқари "Зоб Аҳан" футболчилари 3та ўйинда умуман сариқ карточка олмаган. Бу борада ҳам клуб биринчи ўринда.

Гол ўтказмаган жамоа гол уришда мақтана олмайди. Маҳди Ражабзода томонидан биринчи турда урилган гол ҳозирча Эрон жамоаси учун ягона бўлиб турибди.

Ливанлик ҳимоячи Али Ҳаммам жароҳати туфайли "Бунёдкор"га қарши ўйнай олмайди.

"Зоб Аҳан" гуруҳ босқичида "Фулад Шаҳр" стадионида сўнгги бор майдонга тушади. Сабаби "Ал Насср"га қарши баҳс Уммон пойтахти Маскат шаҳридаги "Султон Қобус" стадионида бўлиб ўтади.


Ички чемпионат
"Зоб Аҳан" ўтган пайшанба куни сафарда "Фулад" меҳмони бўлиб 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Жамоа 24та ўйиндан сўнг 38 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.

Статистика
Эртага клуб ОЧЛдаги ўзининг 30-учрашувини ўтказади. Олдинги ўйинларнинг 15тасида ғолиб чиққан ва 8 марта дуранг ўйнаган. 6 марта имконият бой берилган. Тўплар нисбати ажойиб -  33:22.

Ўз уйидаги статистика қуйидагича: 14та ўйин, 9 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият. 22та гол уриб 11та ўтказиб юборилган.



"Бунёдкор"
"Қалдирғочлар" Эронда 9та ўйин ўтказишган. Натижалар қуйидагича: 3та ютуқ, 2та дуранг ва 4 мағлубият. Ўтган йил "Персеполис" майдонида 1:2 ҳисобида ютқазган.

"Бунёдкор" "Зоб Аҳан" билан дуранг (0:0 ) ўйнаб ўзининг гуруҳ босқичидаги ғалабасиз серияси 11та ўйинга етди. 2014 йил апрель ойида "Ал Жайиш" 2:1 ҳисобида таслим қилинганди.

Жамоа гуруҳ босқичида охирги 11та ўйинда 5та гол урган. Уларнинг 3таси 1-турда "Ал насср"га қарши баҳсда урилди. 

Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов, Александр Алемпиевич ва Отабек Шукуров ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Улар учун кейинги огоҳлантириш дисквалификацияга сабаб бўлади.


Ички чемпионат
"Бунёдкор" олий лиганинг 3-турида мавсумдаги илк очколарини йўқотди. "Машъал"ни қабул қилган Лушан шогирдлари 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. "қалдирғочлар" учта турдан сўнг 7 очко тўплашди.

Статистика
"Бунёдкор" эртага Осиё чемпионлар лигасидаги 72-учрашувини ўтказади. 26 марта ғолиб бўлган, 20та учрашувда дуранг ўйнаган ва 25 бор ютқазган. 83 марта рақиблар дарвозасига гол урган ва 85та гол ўтказган. Сафарда 36та ўйиннинг 10тасида ғалаба қозонган, 11 бор дуранг ўйнаган ва 15 марта ютқазган. 35та тўп киритиб 53та гол ўтказган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика