Latest news

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  4 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Златко Далич: "Қаршидан уч очко билан қайтмоқчимиз" News

Златко Далич: "Қаршидан уч очко билан қайтмоқчимиз"

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур ўйини "Насаф" - "Ал Айн" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Златко Далич иштирок этди.


"Қаршига яхши ўйин намойиш этиб, қониқарли натижани қайд этиш мақсадида ташриф буюрдик. Ҳар иккала жамоа кучли, аммо биз гуруҳдан чиқиш учун уч очко олишимиз лозим бўлади. Бизнинг ўз мақсадларимиз ва режаларимиз мавжуд. Ўзбекистонда ўйнаш тажрибаси бизга қўл келади деб ўйлайман. Эртага жамоамиз кескин, муросасиз ўйин кўрсатади. "Насаф"ни ҳурмат қиламиз, аммо биз ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. ОЧЛни муваффақиятсиз бошлашимизни ҳеч ким кутмаганди. "Ал Жайиш" билан бўлган ўйинлар жуда қийин кечганди. Хатто ўз майдонимиздаги баҳсни уларга бой бергандик. Аммо тезда вазиятни ўнглаб, кейинги иккита учрашувда "Ал Аҳли"ни мағлуб этдик ва имкониятларимизни яхшилаб олдик. Аммо ҳозирга қадар тўплаган очколаримиз етарли эмас. Шу боис "Насаф" билан бўладиган беллашувларда очколаримизни тўлдириб олмоқчимиз. Лекин шуни қайд этишим мумкин, уларга қарши ўйинлар ҳам осон бўлмаслигини биламиз. ОЧЛда барча жамоалар ўз мамлакатлари шанини муносиб ҳимоя этишни кўзлашади. Бизнинг вазифа ҳам шундан иборат. ОЧЛдаги мақсадларимиз юқори. Эртанги ўйинда дисквалификацияси туфайли Муҳаммад Абдураҳмон иштирок эта олмайди", - деди Златко Далич.

- "Насаф"нинг заиф ва кучли томонлари айнан қайси чизиқда деб ўйлайсиз?

- "Насаф" мавсумни яқинда бошлади. Бизда эса мавсум деярли тугади. Шу боис жамоаларнинг ҳозирги ҳолати бирмунча фарқ қилиши табиий. "Насаф"нинг яқинда мамлакат чемпиони "Пахтакор"га қарши ўйинидан хабардормиз. Кучли жамоага қарши улар сафарда бир очко олишни уддасидан чиқишди. "Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар асосан қанотлар орқали ҳаракат қилишади. "Насаф"нинг қанотлари тез. Аммо биз уларга қарши ўз ўйин услубимиздан ҳаракат қиламиз. Футболда натижа муҳим. Аммо стадионга келган мухлислар футбол кўришни хоҳлайди. Шу боис нафақат натижа, балки ишқибозларнинг манфаатини ҳам ўйлаймиз. Менинг фалсафам, чиройли футбол орқали натижани қўлга киритиш. Футболда мухлисларнинг ўрни беқиёс. Биз уларни ўйлашга мажбурмиз. Шахсан мен учун натижадан ҳам кўра чиройли ва сифатли футбол ўйнаш муҳим.


Ли Мёнг Жу: Уйга уч очко олиб қайтишга ҳаракат қиламиз. Бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Ўзбекистондан БААга ғалаба билан қайтиш кун тартибимиздан ўрин олган. Ишонаманки, эртага кўзланган мақсадимизга эришамиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика