Latest news

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Златко Далич: "Локомотив"ни ҳурмат қиламиз, лекин..." News

Златко Далич: "Локомотив"ни ҳурмат қиламиз, лекин..."

"Локомотив" - "Ал Айн" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Златко Далич ўз фикрларини билдирди.

Унга футболчилардан Исмоил Аҳмад ҳамроҳлик қилди.

"Биз Тошкентга чиройли ўйин кўрсатиб ўзимиз учун ижобий бўлган натижани қўлга киритиш учун келганмиз. Эртага иккинчи ўйин. Биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Менимча эртага иккала жамоада ҳам имкониятлар тенг. "Локомотив" жамоасини жуда ҳам ҳурмат қиламиз. Улар ҳозир Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринда боришмоқда ва яхши ўйин кўрсатишмоқда. Лекин мен ўз футболчиларимга ишонаман ва эртага биз ўзимизга керакли натижани қўлга киритамиз деб умид қиламан", - дейди Далич.

"Эртага жуда ҳам қийин ўйин бўлади. Баҳс муҳим ҳисобланади. Сафарда барибир уйдагига қараганда қийинроқ бўлади. Аммо умид қиламанки ўз мамлакатимизга ижобий натижа билан қайтмоқчимиз", - дейди Исмоил Аҳмад.

- "Локомотив"нинг қайси жиҳати билан сизларга ноқулай деб ўйлайсиз?

- Ноқулай эмас, рақиб жуда кучлилигини биламиз. Улар ўз сафларига бир неча тажрибали футболчиларни қўшиб олишди. Жамоа сафида ОЧЛда тажриба тўплаган кўплаб футболчилар бор. "Локомотив" мавсум ўртасида, улар яхши спорт формадалар. Улар гуруҳ босқичидан чиқиб "Ал Ҳилол"дек кучли рақибни мағлуб этишди. Аммо шогирдларимга ишонаман.

- Клуб Япониянинг "Кашима Антлерс" клубидан Кайони сотиб олди. Биринчи ўйинда у майдонга тушди. Кайо сизнинг кўрсатмаларингизни қанчалик бажара олди?

- Кайони трансфер ойнаси ёпилишига оз қолганида сотиб олдик. Қисқа вақт ичида ёш футболчи тезда ўйинга қўшилиб кета олмайди. Биринчи ўйиндаги ҳаракатларидан қониқдим. Аммо унинг яхши ўйинлари олдинда.

- "Ал Айн" Тошкентга келишдан олдин БАА кубогида 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Тўғри БАА терма жамоаси аъзолари ўйнашмади, лекин Асприлла, Кайо каби легионерлар ўйнашди. Бу мағлубият жамоага ёмон таъсир қилмайдими?

- Албатта ҳар қандай мағлубият доим оғир. Аммо ўша баҳсда биз 8 нафар асосий футболчи хизматидан фойдалана олмадик. Аммо барибир бундай мағлубиятлар бўлмаслиги керак. Эртанги ўйинга ўша мағлубиятни унутган ҳолда майдонга тушамиз. Бизнинг рақибимиз тартибли футболчилардан иборат бўлган яхши ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади.

- Гуруҳ босқичида "Насаф" билан ўйнадинглар. Ўшанда Геворкян қаршиликлар сафида ўйнарди. Ҳозир у "Локо"да. Уни алоҳида ўргандингларми?

- Мен доим "Ал Айн" билан яхши натижалар билан қайтганман. Бу йил "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадик, ўтган йил "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Геворкян яхши футболчи, бундан ташқари "Пахтакор"да ўйнаган Кахи Махарадзе ҳам ҳозир "Локомотив"да ўйнамоқда. Геворкян "Насаф" сардори эди. Эртага бир футболчига қарши эмас 11 нафар футболчига қарши ўйнаймиз.

- "Локомотив" билан ўйинга алоҳида тайёрландингизми? Сабаби БААда ҳали мавсум бошланмади, ёки одатий тарзда тайёргарлик ўтказдингизми?

- Бугунги ўйинга "Локомотив" билан биринчи ўйинда тайёргарлик кўргандик. Эртага кичик хато кўп нарсани ҳал қилади деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика