Златан Ибрагимович: “Агар 20 ёш бўлганимда, 2 тадан кўпроқ гол урардим”
22 sep 2020 09:07
News
Златан Ибрагимович: “Агар 20 ёш бўлганимда, 2 тадан кўпроқ гол урардим”
“Болонья”га қарши баҳсда (2:0) дублга эришган “Милан” ҳужумчиси фикрлари билан бўлишди.
“Яхши формадаман. Ишлаяпман. Бу барча мусобақалар доирасидаги иккинчи ўйин, холос. Ғалаба қозондик, мен эса кўпроқ гол уришим мумкин эди. Агар 20 ёш бўлганимда, 2 тадан кўпроқ гол урардим. Йўқ, мен қари эмасман, аксинча Бенжамин Баттон кабиман — кекса бўлиб бошлайман, ёш бўлиб эса вафот этаман. Ҳазил ўз йўлига, аммо жамоа яхши ўйин кўрсатди. 100 фоизга тайёр эмасдик, шу боисдан ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Одатда бундай хатоларга йўл қўймаймиз. Мақсадимиз — ўтган мавсумдагидан кўпроғига эришиш”, — дейди Ибрагимович.
Бенжамин Баттон — “Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи” номли фильм қаҳрамони бўлиб, у 80 ёшида дунёга келади. Кейин эса ёши кичиклашиб боради.
Link :
Source : Sky Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments