Latest news

17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  2 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  3 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  17 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  5 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" News

Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"

ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувида "Челси" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни енгди (2:0).

Учрашувдан сўнг матбуот-анжумани бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар устози Зинедин Зидан иштирок этди. 

"Тан олиш лозим, бугун рақиб ғалабага ҳақли эди. Биз ҳаракат қилдик, курашдик, аммо "Челси" ғалаба қозонди ва финалга муносиб ўйин кўрсатди. Бугун майдонга тушган футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр эди. Мен шогирдларим билан фахрланаман: биз имкон қадар ҳаракат қилдик ва финал остонасида тўхтадик! "Челси" ажойиб ўйин ўтказди ва биз буни алоҳида эътироф этишимиз зарур.

Биз ўйин давомида яққол вазиятларни деярли юзага келтира олмадик. Рақибда эса бундай имкониятлар бўлди. Энди биз дам олиб, Ла Лига ҳақида ўйлашимиз зарур. 

Албатта, ҳеч бир жамоа, ҳеч қайси футболчи мағлубиятдан мамнун бўлмайди. Аммо биз шундоқ ҳам турнирда узоқ йўлни босиб ўтдик. Ярим финалда тўхташ оғир, лекин эртага биз меҳнатга тайёр ҳолда машғулотда жам бўламиз", - деди Зинедин Зидан.


Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика