Latest news

12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  0 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  2 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  18 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   18 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  12 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  38 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  4 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9

Зийрак мухлислар учун! Ўқинг ва 5та хатони топинг News

Зийрак мухлислар учун! Ўқинг ва 5та хатони топинг

Сайтимиз ўқувчилари зерикиб қолмаслиги учун турли лойиҳаларни ва янгиликларни амалга ошириб келяпмиз.
Мана шундай янгиликлардан бири “Ўқинг ва бешта хатони топинг” деб номланади. Бунда сизларга хабарлар, воқеа, интервью ёки бирор бир мақола ҳавола этилади.

Мазкур рукндаги хабарлар ёки мақолада атайлаб бешта хато маълумотни келтириб ўтамиз. Хатолар она тилимизнинг грамматикаси билан боғлиқ эмас (яъни, гап тузиш, имловий хатолар ва ҳоказо). Балки аниқ рақам, исм-фамилия, жой номлари, ёш ва йиллар билан боғлиқ бўлади. Агар зийрак мухлис бўлсангиз, марҳамат унда қуйидаги хабарлар орасида атайлаб қилинган 5та (бешта) хатони топинг ва изоҳ сифатида хатони ёзинг ва ёнига тўғрисини қолдиринг. Қайси ўқувчимизнинг қанчалик фаоллиги шунда маълум бўлади. Қани, бошладик бўлмаса!

“МАРСЕЛЬ” МАРСЕЛО БЬЕЛСА БИЛАН КЕЛИШИБ ОЛДИ
“Марсель” президенти Венсан Лабрюннинг баёнот беришича, келаси мавсумдан бошлаб клубни Марсело Бьелса бошқаради. Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Бьелса илгари Аргентина, Чили ва Мексика терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, Бильбаонинг “Атлетик” жамоасида ҳам ишлаган. У “Марсел”да ҳозирги мураббий Дидье Дешам ўрнини эгаллайди.

КАПЕЛЛО ЖЧ-2018дан КЕЙИН ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТАДИ
Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ЖЧ-2018дан сўнг мураббийлик фаолиятини якунлашини маълум қилди. Бу борада италиялик мутахассис шундай деди: “Россия терма жамоаси охирги иш жойим бўлади. Шундан кейин футболдан кетмоқчиман. Худди Алекс Фергюссон каби йўл тутаман. У 72 ёшида мураббийлик фаолиятини тугатган эди, мен эса бу пайтда 74 ёшда бўламан”. Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги ЖЧда Россия “H” гуруҳида Жанубий Корея, Миср ва Бельгия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

“АРСЕНАЛ” МАОШЛАРНИ КАМАЙТИРМОҚЧИ
Агар “Арсенал” мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, клуб раҳбарияти футболчилар олаётган маошни камайтирмоқчи. Футболчилар вазифа бажарилмаган тақдирда шартномада кўрсатилган пул миқдори 25 фоизга қисқаришига розилик билдиришди. Ҳозирги маош сақланиб қолиши учун эса “Арсенал” чемпионатни 4-ўринда тугатиши керак. Ҳозирча Лондон жамоаси “Ливерпуль”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Эвертон”дан кейин 5-ўринда боряпти.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика